37

С-13

Суванов, О.

Сабр ва садоқат соҳиби (Устоз Омон Суванов 75 ёшда)[Матн]. Адабий –бадиий нашр / О.Суванов. – Гулистон: “Зиё”, 2017. -200б

ISBN 978-9943-4776-9-8

ББК: 74

УДК:37

Ушбу тўпламга Гулистон давлат университети “Педагогика ва психология” кафедрасининг катта ўқитувчиси Омон Сувановнинг илмий – педагогик фаолияти ҳақида устозлари, касбдошлари, шогирдлари ҳамда уни яқиндан биладиган қадрдонларининг фикр – мулоҳазалари жамланган. Ушбу тўплам педагогик фаолият билан шуғулланувчи мутахассислар, ўқитувчилик касбини танлаган талаба ёшлар, таълим – тарбия жараёнига қизиқувчилар ҳамда ота – оналар учун мўлжалланган.


И-81

Исмоилов, С.

Нақшбандийлик – жаҳоншумул тариқат (Монография) [Матн] / С.Исмоилов; масъул муҳаррир С.Шермуҳамедов. – Тошкент: MUMTOZ SO’Z, 2016. – 122 б

ISBN 978-9943-4816-2-4

УЎК: 721.9.3

КБК:80.2/5Ўзб

Монография инсоният тарихи ва ижтимоий фикрлар тараққиётида жаҳоншумул аҳамиятга молик бўлган нақшбандийлик тариқати тарихи, фалсафаси ва тариқат асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.

 


913

Э-73

Эрбўтаева, Ў, Давронова, Ю

Гулистон шаҳар тарихи: Ўқув қўлланма [Матн] / Ў. Эрбўтаева. – Тошкент: Камалак, 2016. – 56 б.

ISBN 978-9943-46-0-9

УЎК: 821.512.133

КБК:63.3(5Ў)

Ушбу қўлланма ўлкашунослик фанини ўрганувчилар ва ўлка тарихига қизиқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, унда Сирдарё вилоятидаги академик лицей ва коллежлардаги тарих ўқитувчилари, Гулистон университети тарих йўналиши талабалари, вилоят педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ходимлари, вилоят ҳудудидаги музей ходимлари фойдаланиши мумкин.


913

Э-73

Эрбўтаева,Ў.

Сирдарё вилояти тарихи: Ўқув қўлланма [Матн] / Ў. Эрбўтаева. – Тошкент: Камалак, 2016. – 88 б.

ISBN 978-9943-4640-9-4

УЎК: 821

КБК:63.3(5Ў)

Мазкур рисолада Сирдарё вилоятининг қадимги даврдан то бугунги кунигача бўлган тарихи қисқача баён қилинган. Рисола вилоятимиз тарихи билан қизиқувчан кенг оммага мўлжалланган.

 


Ўз2

Н-35

Ниёз, Нигина

Сўнгги кун:1 Китоб. Ҳаёлий қисса [Матн] / Н. Ниёз, муҳаррир Ҳ.Маҳмудова. – Тошкент: Meriyus, 2015. – 272 б.

ISBN 978-9943-395-44-2

УЎК: 821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)7

Адиба Нигина Ниёзнинг “Сўнгги кун”асари дунёдаги ҳаёт ҳақида ишонарли, мароқли ҳикоя қилган. Ушбу асар фантастик, ҳаёлий роман сифатида кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

 


Ўз2

Н-19

Назарова, Ҳ

“Айрилиқ дарди”: (шеърлар тўплами) [Матн] / Ҳ. Назаров. – Гулистон: Зиё, 2017. – 32 б

ISBN 978-9943-4775-7-5

ББК: 84(5 ўзб)

УДК:821.512.133

“Айрилиқ дарди” шоирнинг 12- тўплами бўлиб, бошқа тўпламлардан бутунлай фарқ қилади. У бу китобини турмуш ўртоғи марҳум Норйигит Шодмонқуловнинг ҳурмати ва хотирасига бағишланади. Юракларни титратувчи бу шеърларни ўқир экансиз, кўзларингизда ёш қалқийди. Унинг ғам – андуҳларига шерик бўласиз. Ушбу тўпламдаги шеърлар ўқувчилар қалбида садоқат ва вафо рамзи сифатида жаранглашига ишонамиз.


Ўз2

Н-35

Ниёз, Нигина

Сўнгги кун: 2 Китоб. Ҳаёлий қисса [Матн] / Н. Ниёз, муҳаррир Ҳ.Маҳмудова. – Тошкент: Meriyus, 2015. – 224 б.

 

 

 

 

 

 


Ўз Ф

С-38

Севимли болажонлар учун эртаклар: Ур тўқмоқ [Матн]. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2015. – 80 б.

ISBN 978-9943-27-154-8

УЎК: 373.31-053.5

КБК: 82.3(2)

Ушбу китобга ўзбек халқ эртаклари туркумидаги сара эртаклар киритилган.

 

 

 


Ўз2

Р-19

Раимова, Х.

Ҳаёт ҳикматлари: (Ҳикоялар) [Матн] / Х.Раимова. – Гулистон: Зиё, 2017. – 80 б.

ISBN 978-9943-4776-5-0

ББК: 84(5 ўзб)

УДК:821.512.133

Хурсаной Раимовани Сирдарё вилоятида яхши билишади. Унинг “Туйғуларим туғёни” китобчаси адабиёт ихлосмандлари томонидан илик қарши олинди. Ҳаёт ҳикматлари адибнинг иккинчи китоби. У турмуш чорраҳаларида қувончуташвишлар ҳақида ёзишда давом этмоқда.

 


ЎзФ

А-89

Афанди ҳақида латифалар [Матн] / Тўпловчи ва муҳаррир А.Муҳамеджанов, мусаввир С.Мирзаев. – Тошкент: ART FLEX, 2009. – 120 б.

ISBN 978-9943-301-67-2

КБК: 82.3(5Ў)

Хўжа Насриддин афанди дейилганда беихтиёр одамларнинг юзига табассум ёйилади. Зеро, Насриддин афанди неча асрлардан бери ўзининг топқирлиги, ҳозиржавоблиги, ақлу донишмандлиги билан халқнинг оғирини енгил қилиб, бефахм, андишасиз, жоҳил боёнларнинг додини бериб келган.

 

 


Ўз2

Қ-59

Қоржонов, Азамат.

Тўй арафасида (қисса ва ҳикоя) [Матн] /А. Қоржонов. – Тошкент: Yangi nashr,  2016. – 192 б.

ISBN 978-9943-22-170-3

УЎК: 821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)7

Кутилмаган воқеалар, сирли ҳодисалар, инсонни нечоғлик ўйга толдиради? Агар воқеалар ривожи янада мураккаблашса, чигаллашса, айниқса, мудҳиш кечмишларга туташаётганда ногаҳон умид чироғи ёнса-чи? Ушбу қисса сизни ана шундай кутилмаган воқеалар ҳамда ғаройиб саргузаштлар сари бошлайди.

 


И

Л-77

Лоран, Шарль.

Наполеонзода: тарихий роман [Матн] / Ш.Лоран, рус тилидан Р.Умматов таржимаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 240 б.

ISBN 978-9943-27-800-4

УЎК: 821.512.133-1-311.6

КБК: 84(4Фр)

Китобхон романни мутолаа қилар экан, XIX аср бошларидаги икки қироллик олий насаб кишилар, туғишганлар ўртасидаги адоват, шахсий ғаразлар буюк инсонлар ҳаётининг қанчалар аянчли бўлганига гувоҳ бўлади.

Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


Ўз2

Қ-59

Қоржонов, Азамат.

Шарпалар сояси. Ҳикоялар [Матн] /А. Қоржонов. – Тошкент: Sano- standart, 2016. – 288 б.

ISBN 978-9943-4740-4-8

УЎК: 821.512.133-312.4

КБК: 84(5Ў)6

Азамат Қоржоновнинг ҳикоялар тўпламида кўп йиллар муқаддам эри томонидан ўлдирилган аёлнинг аслида тирик қолгани, ўлим тўшагида ётган чолнинг ҳийлалари ёки ўғрилар даврасига келин бўлиб тушган қизнинг кечмишлари ҳамда бошқа кўплаб воқеалар ўрин олган.

 


Ўз1

Н-14

Навоий, Алишер

Насойим ул- муҳаббат. Ҳикоялар ва ҳидоятлар [Матн] / А.Навоий; О.Давлатовнинг насрий баёни. – Тошкент: O’zbekiston, 2015. – 232 б.

ISBN 978-9943-28-082-3

УЎК: 821.512.133

КБК: 84(5Ў)1

“Насойим ул- муҳаббат”нинг тўлиқ номи “Насойим ул- муҳаббат мин шамойим ил-футувват”(Мардлик ифорини таратувчи муҳаббат насимлари) бўлиб, мелодий 1495-1496 йилларда ёзилган. Унда Осиё, Африка ва Европа қитъаларида яшаб ўтган 770 авлиёнинг хаётидан ибратли ҳикоялар хамда ўгит ва ҳикматларидан намуналар келтирилган.


Ўз1

М-85

Муқимий

Эй чеҳраси тобоним [Матн] / Муқимий, Фурқат, Э.Очилов. – Тошкент: Ўзбекистон, 2013. – 264 б.

ISBN 978-9943-01-940-9

УДК:813.512.133.1

ББК:84(5Ў)6

Муқимий ва Фурқат ижоди ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин саҳифаларини ташкил этади. Ушбу тўплам халқ меҳру муҳаббатини қозонган икки забардаст сўз санъаткорининг мухлислар кўнглидан жой олган машҳур қўшиқлари асосида тузилган.

 


9

М-54

Мирзаев, М.

Унитилмас хотиралар: Рисола [Матн] /М. Мирзаев. – Гулистон: Зиё, 2017. -72 б.

ISBN 978-9943-4776-6-7

ББК: 63

УДК:9-05

Буюк дарёлар кичик – кичик ирмоқлардан бошланганидай, тарих ҳам шу сингари воқеалардан, оддий инсонлар кечмишидан яралган. Рисолада инсонларнинг хусусий аҳамиятга молик қирраларини кўрсатиш баробарида ўзимизнинг қай тоғлардан оқиб келаётган ирмоқларга даҳлдорлигимизни билиш, уларни хотирлаш, айни пайтда эсдан чиқаришга ҳаққимиз йўқлигини ёдда тутишни мақсад қилиб қўйган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


91

С-95

Суванов, О.

Ватан соғинчи (ёки Америка таассуротлари) [Матн] / О.Суванов. – Гулистон: Зиё, 2017. – 216 б

ISBN 978-9943-4776-7-4

ББК: 26.8

УДК:91

Ушбу рисола муаллифнинг АҚШга қилган сафар таассуротларига бағишланган бўлиб, Ватан соғинчи, ватанпарварлик тарбияси, инсонларга меҳр – муҳаббат кўрсатишга қаратилган кечинмаларни ўз ичига олган. Рисола кенг китобхонлар оммасига ва ёшлар тарбияси билан шуғулланувчи мутахассисларга, сайру – саёҳатни хуш кўрувчиларга мўлжалланган.


9(М)

Л-29

Лафасов, М.

Всемирная история:Учебник для акад. Лицеев и проф. Колледжей [Матн] / М.Лафасов. – Тошкент: Turon- iqbol, 2016. – 436 с

Данный учебник предназначен для системы среднего специального и профессионального образования на основе программы «Всемирная история».

 

 

 

 


Ўз2

Қ-59

Қоржонов, Азамат.

Сўнгги кеча. Детиктив ҳикоялар [Матн] /А. Қоржонов. – Тошкент: Sano- standart, 2016. – 288 б.

ISBN 978-9943-4740-9-3

УЎК: 821.512.133-312.4

КБК: 84(5Ў)7

Инсон умри давомида гоҳ реал ҳаётда, гоҳ китобларда кўплаб жиноят жумбоқларига, сирли воқеаларга дуч келади, оғиздан оғизга кўчиб юрган ғаройиб ҳодисаларни эшитади. Азамат Қоржоновнинг детектив жанридаги ҳикоялар тўплами Сиз- азиз китобхонда катта қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.


Ўз1

Н-14

Навоий, Алишер

Ғазал гулзоридан 100 оташин гул: “Ғаройиб ус-сиғар”даги 100 ғазалнинг насрий баёни [Матн] / А.Навоий; масъул муҳаррир В.Раҳмонов; насрий баён муаллифи А.Ҳожиаҳмедов. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 208 б.

ISBN 978-9943-27-138-8

УЎК: 821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)1

Китобда мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг “Хазойин ул-маоний” китобидаги “Ғаройиб ус-сиғар”девонидан ўрин олган дастлабки 100 ғазалнинг насрий баёни ўрин олган. Бу асар ғазаллар мазмунини чуқурроқ англаб олишингизга маълум даражада ёрдам беради.


И

Л-77

Лоран, Шарль.

Наполеоннинг жосуси: Роман [Матн] / Ш.Лоран, рус тилидан Р.Умматов таржимаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 288б.

ISBN 978-9943-27-801-1

УЎК: 821.512.133-1-311.6

КБК: 84(4Фр)

Мазкур асар буюк саркарда Наполеон Бонапарт, жосус Карл Шульмейтер ва соҳибжамол Берта ҳамда улар қарамоғига олган, томирида қироллар қони оқаётган асранди бола Ганс каби қаҳрамонларнинг тақдири ва ички кечинмалари орқали урушнинг суронли онларига олиб киради.

Нафақат бадиий завқ, балки 1805 йилдаги Франция –Австрия ўртасидаги зиддиятларга оид тарихий маълумотлар билан етарлича танишиш имконини беради.


И

А-20

Абэ, Кобо

Қумдаги хотин [Матн] / К. Абэ; Тарж. В.Рўзиматов, Э.Эрназаров. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 352 б.

ISBN 978-9943-27-732-8

УЎК: 821.512.133-94

КБК: 84(5Япо)

Ушбу романда шахс ва жамият ўртасидаги зиддият ҳаёт- мамот нуқтаи назаридан чуқур таҳлил этилади. Муаллиф мажозий тасвирлар орқали ҳақиқий инсоннинг яшашдан мақсади – жамиятнинг ўзи каби аъзоларига сидқидилдан хизмат қилиш, эзгуликка интилиш бўлиши кераклигини таъкидлайди.


И

С-37

Свифт, Жонатан.

Гулливернинг саёҳатлари: Роман [Матн] / Ж.Свифт. – Тошкент: Ғофур Ғулом, 2016. – 276 б.

ISBN 978-9943-03-660-4

УЎК: 821.111-3

КБК: 84(4Ингл)

Бу асар қизиқарли саёҳатнома бўлибгина қолмай, унда мураккаб руҳий ва ижтимоий, фалсафий муаммолар хақида донишманд одамнинг ажойиб – ғаройиб хикоялари мужассам эканлигига ишонч ҳосил қиласиз. Ушбу тўпламга сўз санъаткорининг энг қизиқарли асари киритилган.


Ўз2

Қ-59

Қоржонов, Азамат.

Марҳум келиннинг хиёнати: Мистик ҳикоялар [Матн] /А. Қоржонов. – Тошкент:  Sano- standart, 2016. – 288 б.

ISBN 978-9943-4740-3-1

УЎК: 821.512.133-312-2

КБК: 84(5Ў)6

Мистик жанрда қисқа ҳикоя ёзиш осон бўлмаса-да, шунингдек, ислом дини қадриятлари устувор элларда мистика йўналишида қалам тебратишнинг ўзига хос меъёрларига риоя қилиш зарур эса-да, талаб доирасида янги- янги асарлар ёзилмоқда. Ҳаётнинг ўзи сирларга тўла ва у ҳамиша ёзувчини ёзишга ундайди.