Ўз 2

Н-69

Нишонов , И.

Афғон шамоли: роман. Тўфон. Ўнинчи китоб [Матн] / И. Нишонов; Тўлдирилган қайта нашри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 192 б.

ISBN 978-9943-27-828-8

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Эзгулик ёвузлик устидан доим тантана қилади. Шу кунгача жангарилар сафида юриб, Ўзбекистонда ўз ҳокимиятини ўрнатиш мақсадида бўлган разил кимсаларнинг топшириқларини итоаткорлик билан бажараётган Ғафурнинг юрагида бирдан ёруғлик пайдо бўлди. Бегуноҳ одамларнинг дарё бўлиб оқаётган қони унинг кўзини очди. Ўқувчи романни ўқиш давомида қаҳрамоннинг руҳий ҳолатларини, кечинмаларини ўзидан ўтказади ва жиддий мулоҳазалар қила бошлайди. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


Ўз 2

Н-69

Нишонов , И.

Афғон шамоли: роман.Кулранг бўрилар изидан. Тўққизинчи  китоб [Матн] / И. Нишонов. Тўлдирилган қайта нашри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 224 б.

ISBN 978-9943-27-827-1

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Асарнинг тўққизинчи қисмида туркиялик миллатчи экстремист Баққол томонидан террорчи Хаттоб ёрдамида ташкил этилган “Кулранг бўрилар”номли ажал тўдаси ва унинг кирдикорлари ҳақида сўз боради. Бу тўдага қарши юртнинг асл ўғлони Бўроннинг жасорати, рус асирларининг қутқарилиши, Ватанига нафи тега бошлаган Ғафурнинг кўмаги билан Бўроннинг фарзанди Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши, Хаттобнинг йўқ қилиниши ва кўпгина қизиқарли тафсилотларга бой турфа тақдирлар қаламга олинган


Ўз 2

Н-69

Нишонов, И.

Афғон шамоли: роман. Кулранг бўрилар. Саккизинчи китоб [Матн] / И. Нишонов. Тўлдирилган қайта нашри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 224 б.

ISBN 978-9943-27-826-4

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Воқеалар ривожининг асосий қисми бош қаҳрамон Бўроннинг Мулла Умар топшириғи билан Чеченистонга юборилиши билан боғлиқ бўлиб, ўқувчи чечен жангарилари билан бўлиб ўтган ходисалар, рус- чечен музокаралари билан боғлиқ тарихий воқеалардан хабардор бўлади.

Бундан ташқари, қалби Ватанга муҳаббат билан тўлган ўзбек разведкачиси Қўлдошалининг метин иродаси, шижоати ва хиёнат кўчасининг алдовлари олдида ўзини мардонавор тутиб, эзгулик йўлида ҳалок бўлиши, кўзига кўриниб қолган ўлим шарпаси қаршисида кўзи очилган Ғафурнинг виждон азобига йўлиқиб, ўзлигига қайтиши, ўз гуноҳларини ювиш мақсадида Ватан хизматига бел боғлаши, юртфуруш Эргашнинг ўлими ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.


Ўз 2

Н-69

Нишонов, И.

Афғон шамоли: роман. Қора афғон. Еттинчи китоб [Матн] / И. Нишонов. Тўлдирилган қайта нашри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 204 б.

ISBN 978-9943-27-825-7

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Мазкур қисмда ўқувчи толибларнинг қурол – яроқларини йўқ қилишда гумон қилинган Бўроннинг ўз Ватани равнақи, тинчлиги ва афғон халқини террор балосидан қутқариш йўлида учраган оғир синовларни бирга бошдан кечиради, толибонларнинг манфур башараси ва ғайриинсоний жиноятларга яна бир бор гувоҳ бўлади.

Шунингдек, арзимас бойликни деб ўз юрти, халқи ва динига хиёнат қилган, турли ташқи кучларнинг ноғорасига ўйнаб, ўзлигини йўқотган Эргаш, Мирзааҳмад, Ғафур ва Башир каби фитнабошиларнинг тақдири, навбатдаги кирдикорлари билан танишишда давом этади.


Ўз 2

Н-69

Нишонов , И.

Афғон шамоли: роман. Адолат лашкарлари. Олтинчи китоб [Матн] / И. Нишонов. Тўлдирилган қайта нашри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 204 б.

ISBN 978-9943-27-824-0

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Романнинг ушбу китобида Меҳмед Чегечи хамда рус мафия отаси – Вадим Вольфовичнинг ўлдирилиши, “Адолат лашкарлари”нинг қабоҳатга тўла ноҳақликлари, ўзбек разведкачиси – Бўроннинг эрта – индин дунёнинг турли бурчакларига жўнаб кетиши кутилаётган камикадзеларни тунда портлатиб юбориши каби қизиқарли ва қалтис воқеалар ёритилган.


Ўз 2

Н-69

Нишонов, И.

Афғон шамоли: роман. Истанбул, Саманган, Москва, Бишкек. Бешинчи китоб [Матн] / И. Нишонов. Тўлдирилган қайта нашри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 208 б.

ISBN 978-9943-27-816-5

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Асарда камикадзеларнинг қандай руҳий тайёргарликлардан ўтиши, ҳаётининг охирги кунларида ватанга, халқига қилган хиёнатидан афсус чекаётган Червон хонимнинг чегарага етганда Эргашнинг одамлари томонидан ваҳшийларча ўлдирилади. Шарифнинг Эргаш бошчилик қилаётган тўдадан қочиб кетиб, юртда қилаётган ободончилик ишларини ўқишингиз мумкин.


Ўз 2

Н-69

Нишонов, И.

Афғон шамоли: роман. Қаҳрамон. Тўртинчи китоб [Матн] / И. Нишонов. Тўлдирилган қайта нашри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 224 б.

ISBN 978-9943-27-815- 8

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Ушбу ўткир сюжетли саргузашт роман Бўрон исмли ўзбек разведкачисининг қаҳрамонликларини ҳикоя қилади. Эргаш, Қамбар, мулла Умар каби жиноий тўдаларни бошқараётган кимсаларнинг манфур мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан тап тортмасликлари ўқувчида уларга нисбатан чексиз нафрат туйғусини уйғотади. Ватаннинг ҳар қарич ери нақадар буюк эканлигини, Ватанга хиёнат аслида ўзлигингга хиёнат эканлигини теранроқ хис қиласан.


Ўз 2

Н-69

Нишонов, И.

Афғон шамоли: роман. Тузоқ. Учинчи китоб [Матн] / И. Нишонов. Тўлдирилган қайта нашри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 224 б.

ISBN 978-9943-27-814- 1

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Романда воқеликлар таъсирчан баён қилинган, шу сабаб ўқувчи воқеалар ичига кириб кетиб, китобни киприк қоқмай бир нафасда ўқиб чиққанини сезмай қолади.

Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


Ўз 2

Н-69

Нишонов , И.

Афғон шамоли: роман. Қопқон. Иккинчи китоб [Матн] / И. Нишонов. Тўлдирилган қайта нашри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 224 б.

ISBN 978-9943-27-813-4

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

“Афғон шамоли”нинг иккинчи китобидан олинган шу кичик парча ўз ватанида яратиш, яшнатиш, билим олишга қодир бўлган ўзбек ўғлонининг бегона ерларда ёт ғояларга асир бўлиб қанчалар хор бўлганини кўз олдимизга келтиради. Асар давомида китобхонлар ватанига, халқига хиёнат қилган, шунингдек, ўз қилмишларидан пушаймон бўлган бошқа қаҳрамонларнинг ҳам бошидан кечирганлари, ички кечинмаларидан огоҳ бўладилар. Асар кенг китобхон оммасига мўлжалланган.


Ўз 2

Н-69

Нишонов , И.

Афғон шамоли: роман. Сўнгги топшириқ. Биринчи китоб [Матн] / И. Нишонов. Тўлдирилган қайта нашри. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 224 б.

ISBN 978-9943-27-812-7

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Романда ўта хатарли ишга қўл урган йигит бошдан кечирганларини, кўрган азобларини, қолаверса, афғон тупроғида ўз юртига қарши қандай фитналар уюштирилгани баён этилган. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


М-13

Мавлянов, Умид.

Фахруддин Али Сафий (ҳаёти, мероси, дунёқараши) [Матн] / У. Мавлянов; Масъул муҳ. М.Жакбаров. – Тошкент: MUMTOZ SO’Z, 2016. – 114 б.

ISBN 978-9943-4816-5-7

УЎК: 1.(575)(09). 001

КБК: 83.3(5Ў)6

Асар фалсафа ва тасаввуф тарихи, маънавият ва маърифат масалалари, тарихий- маънавий меросимиз билан қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган

 


15

К-24

Карнеги, Дейл

Оилада бахтга эришиш йўллари [Матн] / Д.Карнеги. Таржимон: Ф.Намозов. – Тошкент: Наврўз, 2013. – 240 б

ISBN 978-9943-381-32-2

УДК:813.512.133

ББК:81.3(Ўзб2)

Бу китобда оилада учрайдиган кўплаб масалалар ўз аксини топган. Никоҳ, эр – хотин муносабатлари, ўзаро ҳурмат- эътибор фарзандлар тарбияси борасидаги қайдлар сизга мансур бўлади. Айниқса, машҳур шахслар ва оддий инсонлар ҳаётига доир воқеалар қалбингиздан жой олади.


9(С 52)

З-60

Зиё, Азамат.

Ўзбек аёллари тарих саҳнасида [Матн] / А.Зиё. – Тошкент: Фан, 2002. – 32 б

ISBN 5-648-02802-4

Ушбу рисолада бирламчи тарихий манбаларга асосланган ҳолда бир қатор тарихий шахслар – Томур хотун, Қабаж хотун, Сароймулкхоним, Гавҳаршодбегимларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

 

 

 


8 Ўз2

С-96

Тўра Сулаймон замондошлари хотирасида. Ўзбекистон халқ шоири, Гулистон давлат университети профессори Тўра Сулаймон ҳақида эсдаликлар [Матн] / Тўплаб нашрга тайёрловчи Р. Маҳмудов; Масъул муҳаррир Ҳ. Абдувоҳидов. – Тошкент: MUMTOZ SO’Z, 2017. – 172 б.

ISBN 978-9943-4816-1-9

УЎК: 821.512.133-1

КБК: 84.4(5Ў)

Ушбу тўпламга шоирнинг яхши билган, ҳамнафас бўлган шогирдларининг, адабиётшунос олимлар, курсдошлари ва ижодкорларнинг мақолалари, эсдаликлари,

 


И-81

Исмоилов, С.

ГулДУ чинорлари ёхуд уруш даври болалари [Матн] / С.Исмоилов. – Гулистон: Университет, 2016. – 48 б

ББК: 87

УДК:1

Мазкур рисола Гулистон давдат университетида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган 70 ёшдан ошган улуғ – устозлар ҳаёти, энг муҳим фикр ва ғоялари, фалсафий – маърифий фаолиятлари ҳамда уларнинг илмий ишларини ёритишга бағишланган.

 

 


Ўз2

М-95

Муҳаммад, Иброҳим

Бриллиант узук сири [Матн] / И. Муҳаммад. – Тошкент: “DAVR PRESS” НМУ, 2016. – 176 б.

ISBN 978-9943-4611-0-9

УЎК: 821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)7

Иброҳим Муҳаммад детектив жанрда ижод қилаётган ёзувчилардан бири. Унинг жиноятни очишдаги ўзига хос ечимлари ҳикоя ва қиссаларининг ўқишли бўлишига хизмат қилади.

 

 


Ўз 2

А-38

Айматли, Алишер

Кўнгил ҳикматлари [Матн] / А.Айматли. – Тошкент: Akadem- nashr, 2016. – 352 б.

ISBN 978-9943-4533-4-0

УЎК: 821.512.133-84

КБК: 84(5Ў)7

Халқ тилидаги мақол ва маталлар, нақл ва ривоятлар инсон турмушининг янада гўзал ва сермазмун бўлиши учун одамларни эзгулик ва яхшиликка, улкан бунёдкорликларга ундаб, илҳомлантириб келаётганлиги билан ҳам қадрлидир.

Алишер Айматлининг янги китобида ҳам ҳикмат жавоҳирлари билан танишасиз. Бу назмий ва насрий ижод намуналари фикратингизга озгина нур, чеҳрангизга ним табассум ҳадя этади.


Ўз 2

Г-95

Гулшан диёр куйчилари: абадий – бадиий нашр [Матн] / Ж. Муслим. – Тошкент: “Наврўз”, 2014. – 264 б.

ISBN 978-9943-381-13-1

УЎК: 81.10(3Ўзб)4

КБК: 8110(3Ўзб)4

Мазкур мажмуа жонажон юртимизнинг бетакрор гўшаларидан бири – Наманганда таваллуд топиб, камолга етган ижодкорларнинг асарлари намуналаридан ташкил топган.

 

 


Ўз 2

Қ – 59

Қоржонов, А.

Мусофир гўдак қисмати: (қисса) К 2 [Матн] / А.Қоржонов. – Тошкент: UOD – PRESS, 2016. – 200 б

ISBN 978-9943-994-20-8

УЎК: 821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)6

Мазкур II китобда  онасининг хатолари туфайли бошига мисли кўрилмаган оғир саргузаштлар тушган ёш мусофирнинг Озарбайжон, Россия, Украина каби мамлакатлардаги саргузаштлари қаламга олинган.

 


Ўз 2

Қ – 59

Қоржонов, А.

Мусофир гўдак қисмати: (қисса) К 1 [Матн] / А.Қоржонов. – Тошкент: UOD – PRESS, 2016. – 204 б

ISBN 978-9943-994-20-1

УЎК: 821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)6

Банкда ишлаётган кўҳликкина жувон – Лайло кредит масаласида жиноий ишга қўл уради. Бир хатоси етмагандек иккинчи хатога ҳам йўл қўяди: эри билан ажрашиб, уч ёшли ўғлини етаклайди-да, Туркияга жўнайди. Шу йўл билан хориждан ҳаловат, бахт, омад топмоқчи эди. Бироқ, тақдир чархпалаги тескари айланади. Истанбулда асли самарқандлик бўлган Дилдора исмли аёл кутиб олиши керак эди. Унинг шарти – Лайло ёлғиз келиши керак, ўғли эса ҳисобда йўқ…

Азамат Қоржоновнинг “Мусофир гўдак қисмати” қиссасида онасининг хатолари туфайли бошига мисли кўрилмаган оғир саргузаштлар тушган уч ёшли болакайнинг чет эллардаги сарсон- саргардонликда кечган кунлари тасвирланган. Биринчи китобга мазкур қиссанинг биринчи қисми киритилган.


Ўз 2

Н-57

Низанов, М.

Ақчагул [Матн] / М.Низанов. – Тошкент: “O’zbekiston”,  2014. – 120 б.

ISBN 978-9943-28-060-1

УЎК: 821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)7

Ушбу китобдан ўрин олган “Ақчагул”қиссаси мавзуси, қаҳрамонларининг қиёфаси, ҳаётда тутган ўрни ниҳоятда ишонарли акс эттирилган. Асарда сизу биз билан ҳамнафас яшаётган инсонларнинг ўзгаларникига ўхшамайдиган ҳаёт тарзи, ўй – кечинмалари, бетакрор характери маҳорат билан тасвирланган.муаллиф ўз қаҳрамонлари бошидан кечирган мураккаб вазиятларни ортиқча бўяб – бежамасдан, ниҳоятда ишонарли гавдалантирган. Муҳими, у инсон табиатидаги чигалликларни, ҳаётнинг турфа зиддиятларини ҳаққоний ёритади


Сб1

Э-62

Энг сара муҳаббат қиссалари [Матн] / Тўпловчи М.Қутлиева. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2017. – 320 б.

ISBN 978-9943-27-957-5

УДК  81’374.822

ББК 81.2 Англ

Тўплам юрагингиз қатидаги ечими йўқ саволларга жавоб беролса, неларнидир ёдингизга солса, қалбингизда мудраб турган туйғуни қайта ҳаяжонлантиради.

 

 


Сб5

Б-71

111 Ватандош алломаларимиз. Инсоний фазилатлар ҳақида ҳикматли сўзлар [Матн] / Тузувчилар: А.С.Очилдиев, Д.М.Турдиева ва бошқ. Масъул муҳаррир: А.С.Очилдиев. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 400 б.

ISBN 978-9943-27-657-4

УЎК: 001: 82-84

КБК: 87.3(О)

Ушбу китобда юртимизнинг улуғ инсонлари, машҳур алломалари, турли даврда яшаган шоиру фозиллари, ёзувчию файласуфларининг Ватан ҳақидаги, инсон ҳаёти ва фаолияти.

 

 


И

Д-76

Драйзер, Теодор

Америка фожиаси: роман. Иккинчи қисм [Матн] / Т. Драйзер ;Русчадан Ў. Усмонов  таржимаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 688 б.

ISBN 978-9943-27-715-1

УЎК: 821.111-3

КБК: 84(7)

Ушбу асарда китобхон ўз қаҳрамонининг руҳий ҳолати билан танишади. Бундай тақдирга аслида унинг ўзи эмас, уни тарбиялаган оилавий муҳит, уни уни тарбиялаган жамият сабабчи эканлигини тушунади.

Клайд Грифитснинг электр курсида ўлдирилиши унинг тақдири билан қанчалик боғлиқлиги, севги- муҳаббат риштасининг бундай шафқатсиз ҳаёт таъсирида ҳеч қандай аҳамият касб этмаслиги, инсоний туйғулар ўрнини эгаллаган қабоҳат китобхон қалбини ларзага солади


615.39

Т-12

Табиатнинг ўзи табиб [Матн] / Тузувчи: А.Юлдашев; Масъул муҳаррир: Ш. Ғуломов. – Тошкент: Адабиёт учқунлари, 2015. – 240 б.

ISBN 978-9943-4499-3-0

УДК  81’374.822

ББК 81.2 Англ

Ушбу китобда табиатнинг шифобахш неъматлари борасида сўз юритилар экан, уларнинг ҳар битта касалликка қандай даво бўлиши ҳам кўрсатиб берилган. Бу қўлланма шифокор кўмаги билан сизларга катта ёрдам беради.

 

 


И

Д-76

Драйзер, Теодор

Америка фожиаси: роман. Биринчи қисм. [Матн] / Т.Драйзер; Русчадан Э.Носиров таржимаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 624б.

ISBN 978-9943-27-714-4

УЎК: 821.111-3

КБК: 84(7)

Теодор Драйзернинг эътиборингизга ҳавола этилаётган икки қисмдан иборат йирик романи ҳамиша бутун дунёни ўз ғоялари атрофида бирлаштиришга уринган гигант давлат – Америкада ўша вақтларда юз берган воқеликни кенг қамраб олганлиги, воқеаларнинг изчиллиги билан ҳамиша китобхонлар эътиборини ўзига жалб этиб келган.


4И(Англ)

А-64

Англо-русский и русско-английский словарь с транскрипцией: свыше 40 тысяч слов [Текст] / под ред: Д.Хинтон, В. Байкова; ред С.Иванова; художник Ю.Ким. – Ташкент: ART FLEX, 2015.- 624 с.

ISBN 978- 5-7261-0123-5

ISBN 978-9943-301-74-0

УДК  81.374.822

ББК 81.2 Англ

Словарь рассчитан на читателей с разной степенью подготовки. Этому способствует простого его структуры, широкий охват современной лексики позволяет с его помощью читать и переводить газетный текст, журналы и техническую документацию