Фото книга

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)6

К 25

Каримов, Рахим

Комила: қиссалар [Maтн] / Р. Каримов. – Т.: «Sano-standart», 2017. – 304 б.

ISBN 978-9943-5002-8-0

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)6

Қишлоқда туғилиб вояга етган, камбағал бир аравакашнинг қизи ўқиш учун шаҳарга келиб, ногох курсдоши бўлмиш шаҳарлик бой-бадавлат оиланинг фарзанди – Мақсудни севиб қолади. Муҳаббат қурбони бўлган гўзал Гуландомнинг кўзи ёриб, туғруқхонада вафот этади. Етим қолган чақалоғи Комила эса холаси Ойбарчин опа қўлида катта бўлади.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-31

КБК 84(5Ў)6

А 49

Али, Умид

Қочоқ куёв: қисса ва ҳикоялар [Maтн] / У. Али. – Т.: “IJOD PRESS”, 2017. – 240 б.

ISBN 978-9943-994-66-9

УЎК:821.512.133-31

КБК 84(5Ў)6

Янги куёвнинг бошига оғир кулфат тушади. Айни висолкечасида шарманда бўлган йигит олис юртгабош олиб кетишга қарор қилади.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-3

КБК 84(5Ў)6

И 87

Исмоилов, Нуриддин

Шер йигит: саргузашт-детектив роман: Биринчи китоб [Maтн] / Н. Исмоилов. – Т.: “Tamaddun” нашриёти, 2017. – 256 б.

ISBN 978-9943-4716-8-9

УЎК:821.512.133-3

КБК 84(5Ў)6

“Шер йигит” асарининг дастлабки саҳифаларини ўқиб туриб муаллиф арқонни анча-мунча “узун ташлагани” сезилади. Воқеалар аста-секинлик билан ривожлана боради, бош қаҳрамон – Собирнинг саргузаштлари ўқувчининг диққат-эътиборини жуда усталик билан ўзига ром этади.


Фото книга

УЎК: 343-3(5Ў)

КБК 67 .408(5Ў)

М 23

Маманов, Исматулла

Кафан кийган келин: суд очерклари [Матн] / И. Маманов. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2016. – 208 б.

ISBN 978-9943-28-653-5

УЎК: 343-3(5Ў)

КБК 67 .408(5Ў)

Исматулла Маманов китобдаги суд очеркларида фақат жиноятлар баёнини бермайди. Ёзувчи жиноятларнинг руҳий оламини тадқиқ этади. Жиноятчини бу ёмонлик кўчасига қандай куч бошлаганини кўрсатишга ҳаракат қилади.


Фото книга

УЎК: 159.9

КБК: 88.3

Ҳ-24

Ҳамдам, Улуғбек

Мувозанат: роман [Maтн] / У. Ҳамдам; сўзбоши муаллифи Д. Қуронов. – Т.: Янги аср авлоди, 2017. – 336 б.

ISBN 978-9943-27-850-9

УЎК: 159.9

КБК: 88.3

«Тавба, одамлар бир-бирлари билан уришиб юришса, мен доим ўзим билан ўзим жанг қиламан. Бошқалар билан олишишга менда на фурсат бор ва на рағбат бор…»

Бир қарашда қалби уйғоқ бу қаҳрамоннинг изтиробларига шерик бўлгингиз, унинг ўрнига ўзингизни қўйиб, яшаш учун осонроқ, енгилроқ йўлни танлагингиз келади. Аммо…


Фото книга

УЎК: 821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)6

М 22

Малик, Тоҳир

Виждон уйғонур “Одамийлик мулки”га доир суҳбатлар: Иккинчи китоб [Maтн] / Т.Малик. – Т.: “Янги аср авлоди”, 2017. – 400 б.

ISBN 978-9943-20-265-8

УЎК:821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)6

Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки – ахлоқ-одобга доир суҳбатларини сиз – азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади.


Фото книга

УЎК: 821.111-3

КБК: 84(Ингл)

К 81

Кристи, Агата

Изқуар Пуаро:  Ҳикоялар [Матн] / А.Кристи; Русчадан И. Аҳмедов таржимаси.  – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2016. – 160 б.

ISBN 978-9943-28-684-9

УЎК: 821.111-3

КБК: 84(Ингл)

Ушбу тўпламга адибанинг қизиқарли ҳикоялари танлаб олинган. Бу ҳикоялар сирли воқеаларга бойлиги билан ажралиб туради.


Фото книга

UO‘K: 821.512.133-3

КВК: 84(7)

Н – 94

Husayniy, Xolid

Ming quyosh shu’lasi: roman [Matn] / Xolid Husayniy; Tarjimonlar Rustam Jabborov, Munira Norova. – T.: Yangi asr avlodi, 2017. – 688 b.

ISBN 978-9943-20-275-7

UO‘K: 821.512.133-3

КВК: 84(7)

Hurmatli kitobxon! E’tiboringizga havola etilayotgan mazkur kitob amerikalik afg‘on adibi Xolid Husayniyning dunyoga mashhur – «Ming quyosh shulasi», «Shamol ortidan yugurib», «Tog’lar ham sado berdi» kabi romanlaridan tarkib topdi.

Bu kitoblar aynan qaysi jihati bilan kitobxonga yaqin? Husayniy asarlari orqali biz o‘quvchilarga nimalarni eslatmoqchimiz, ularga nima demoqchimiz? Siz bilan biz yashayotgan mana shu zamin, shu yurt hammamizning qadr-qimmatimiz, nomus-orimiz, sha’nimiz, g’ururimiz va eng muhimi O’zligimizni himoya qiladi.

Siz bilan bizdan uncha uzoq bolmagan yurt farzandlari ham o’zlari haqida, vatanlari haqida shunday so’zlami tinglashga ilhaq. Ammo Afg‘oniston diyorida bir necha o‘n yillardan beri davom etib kelayotgan qonli urushlar millionlab insonlar taqdirini o’zgartirib yubordiki, chiroyli hayot haqidagi so’zlar ular uchun orzu bolib qoldi. Mana shunday urushlarga guvoh bo‘lgan Xolid Husayniy ko’rgan-kechirganlarini, qalbini larzaga solgan voqealami qahramonlari timsolida jonli gavdalantirdi. Qolingizdagi kitob orqali siz mana shunday taqdir egalari bilan tanishasiz, ularga hamdard bo‘lasiz.


Фото книга

УЎК: 821.512.133

КБК: 84(2 Рос-Рус)

Л – 44

Лермонтов, Михаил Юрьевич

Замонамиз қаҳрамони: насрий асарлар [Maтн] / М. Ю. Лермонтов, масъул муҳаррир А. Шер. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2015. – 296 б. “Жаҳон адабиёти” кутубхонаси.

ISBN 978-9943-28-310-7

УЎК:821.512.133

КБК: 84(2 Рос-Рус)

“Замонамиз қаҳрамони романи рус насрини юксак поғонага олиб чиқди. Муҳими шундаки, Лермонтов ижоди чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсатига берилган қақшатқич зарба бўлиши баробарида мазлум халқларни қўллаб-қувватловчи ўчмас эрк қўшиғига айланди.


Фото книга

УЎК: 821(100)-32

КБК: 84(0)5-44

З – 99

Зўраки никоҳ: ҳикоялар [Матн] / тўпловчи ва таржимон Р. Жабборов. – Т.: “Ўзбекистон” НМУИ, 2017. – 160 б.

ISBN 978-9943-28-747-1

УЎК: 821(100)-32

КБК: 84(0)5-44

Жаҳоннинг номдор ёзувчилари битган ушбу ҳикоялар тўпламида аёл қалби, ҳаёти, бахти, севинчлари, армонлари, унинг ўзига хос характери теран талқин этилади.


Фото книга

УЎК: 821.512.133

КБК: 84(5Ў)7

Қ-59

Қоржовов, Азамат

Бозор ошхонасидаги қиз: қисса [Maтн] / А.Қоржовов. – T.: “DIZAYN-PRESS”, 2012. – 192 б.

ISBN 978-9943-20-121-7

УЎК: 821.512.133

КБК: 84(5Ў)7

Уйдаги оғир биқиқ турмуш тарзида улғайган оддий қишлоқ йигитининг олис чўлдаги шаҳарга отланиши ҳаётида тубдан бурилиш асайди. Шу вақтгача ўз ҳаққи-ҳуқуқи учун талашиб-тортишмаган,қишлоғидан чиқмаган ва ҳеч кимни севмаган бўз йигит эди. Файзсиз Ироқли шаҳрида уни оташин муҳаббат, йигитлик ғурури йўлидаги қонли жанглар, хаёлининг кўчасига ҳам келмаган даражадаги катта бойлик кутуб туради. Бир жиҳатдан буларнинг ҳаммаси шаҳар бозоридаги ошҳонада ишлайдиган сирли қизга боғлиқдек эди…


Фото книга

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

З – 39

Зарипова, Дилфуза

Кундошли уй: қисса [Maтн] / Д. Зарипова. – Т.: “IJOD PRESS”, 2017. – 352 б.

ISBN 978-9943-994-67-6

УЎК:821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Дилфуза Зарипованинг “Кундошли уй” қиссасида хўрликлардан изтироб чеккан аёл ҳаётдан ўз ўрнини топиши кўрсатиб берилган.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-3

ББК 84(5Ў)7

Х-87

Худойберганов, Баходир

Аёл армони: роман [Maтн] / Б. Худойберганов. – Т.: Yangi nashr,2017. – 336 б.

ISBN 978-9943-22-284-7

УЎК: 821.512.133-3

ББК 84(5Ў)6

Янги асарда ёзувчи жамиятдаги тўғри йўлдан адашган тоифаларнинг яшаш тарзини, айш-ишрат ва нафс балосига гирифтор бўлган кимсаларнинг ўзаро зиддиятларини муфассал тасвирлаб берган. Романда бундай одамларнинг асл бахт-саодатдан йироқлиги, уларнинг тубанлашиб кетганлиги натижасида маънавий инқирозга учрашлари китобхон кўз ўнгида ҳаққоний гавдалагтирилган.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-1

КБК: 84(Ў)7

С-20

Солихўжаев, Зикрилла

Шифобахш таомлар сири: қизлар сепига совға [Maтн] / З. Солихўжаев, М. Набиев, К. Абдураҳимова. – Т.: Тамаддун, 2017. – 300 б.

ISBN 978-9943-4845-5-9

УЎК: 821.512.133-1

КБК: 84(Ў)7

Мазкур китобда таом пиширишда фойдаланиладиган масаллиқлар: донлар, гўшт ва сут маҳсулотлари, кўкат ва сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, зираворларнинг ана шундай ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилган. Бундан ташқари, турли хил шифобахш таомлар тайёрлаш сир-асрорлари ҳам баён этилган.

Китоб барча ўзбек аёлларига, шунингдек, бўлғуси келинларга ажойиб туҳфадир.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)7

К – 59

Қоржовов, Азамат

Қора либосли келинчак: ҳикоялар [Maтн] / А. Қоржовов. – Т.: КАМАЛАК, 2014. – 256 б.

ISBN 978-9943-4292-3-9

УЎК:821.512.133-3

КБК: 84(5Ў)7

Ёлғиз яшайдиган бева аёлнинг йўлида учраган ёш йигитнинг қандай сири бор эди? Қора либос кийган келинчак нега мудҳиш жиноятга қўл урди? Қамоқхонада оч қолдирилган аёл ва болаларининг айби нима эди? Пахтазор тагидаги қўҳна салтанат учун илонлар қасос оладими?.. Шу каби ўнлаб саволларга қизиқарли ҳикояларни ўқиш жараёнида жавоб топасиз.