Фото книга

УЎК: 821.512.133-31

КБК 84(5Ў)7

М 54

Мирзо, Акбар

Суиқасд [Maтн] / А. Мирзо. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2017. – 360 б.

ISBN 978-9943-07-461-3

УЎК:821.512.133-31

КБК 84(5Ў)7

Мазкур роман “Аёзи чўзилган баҳор” ва “Ажал билан юзма-юз” китобларининг мантиқий давомидир.


Фото книга

UO‘K: 821.512.133-3

КВК: 84 (50‘zb)7

Т-98

To‘xtaboyev, Xudoyberdi

Mungli ko’zlar: Ertak – roman [Maтн] / X. To‘xtaboyev. – Т.: Yangi asr avlodi, 2016. – 308 b.

ISBN 978-9943-27-032-9

UO‘K: 821.512.133-3

KBK: 84 (50‘zb)

Ota-onaga farzandining baxtidan boiak ne’mat kerak emas. Xuddi shuningdek, farzand ham eng baxtiyor damlarida ota-ona yonida bo‘lgisi, baxtini ular bilan baham ko’rgisi keladi. Ota-ona diydori, ota-ona mehrini ular har narsadan aziz biladilar.

Qimmatli kitobxon! Sevimli yozuvchimiz Xudoyberdi To’xtaboyevning siz, aziz kitobsevar do‘stlarimiz uchun taqdim etilayotgan mazkur kitobida ana shu mavzu qalamga olingan. Asarning yozilganiga oradan ancha fursat o’tgan bo’lishiga qaramay, u badiiy qimmatini hamon yo’qotmagan, aksincha, har bir kitobxon ushbu asarni har gal qo’liga o’zgacha mehr va iztirob bilan oladi.

Mol-dunyoni har narsadan ustun bilgan va oxir-oqibatda guldek farzandlarining achchiq qismatiga sabab bo’lgan ota-ona haqida hikoya qiluvchi mazkur asar umid qilamizki, yana bir karra o‘zining yangi o’quvchilarini kashf etadi.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-32

КБК: 84(5Ў)6

М-89

Мурод, Тоғай

От кишнаган оқшом: қисса [Maтн] / Т. Мурод. – T.:«Sano-standart” нашриёт, 2017. – 176 б.

ISBN 978-9943-4999-5-9

УЎК: 821.512.133-32

КБК: 84(5Ў)6

Қўлингиздаги китоб Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти совриндори Тоғай Муроднинг кўп тилларга таржима қилинган, аллақачон ўзбек халкининг севимли асарига айланган “От кишнага оқшом” қиссасиди.

Ушбу қиссани ўқир экансиз, калбингизни гўзал ҳислар эгаллайди – табиат билан инсон ўртасидаги йғунлик сизни хайратда қолдиради. Ёзувчи тасвирлаган от – Тарлонни сиз ҳам яхши кўриб қоласиз.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-1

КБК: 84(5Ў)6

А 15

Абдураҳимов, Ўткир

Тақдир ўйинлари: роман [Матн]/ Ў. Абдураҳимов. – Т.: Paradigma. 2017. – 440 б.

ISBN 978-9943-5046-6-0

УЎК: 821.512.133-1

КБК: 84(5Ў)6

Тақдим қилинаётган роман, бир томондан, тасвир этилган ҳаётни мукаммал билган ва, энг муҳими, уни бошидан кечирган, иккинчи томондан, асар ёзиш маданиятига эга бўлган киши томонидан ёзилган. унда тасвир этилган қаҳрамонлар ҳаётда яшаган, курашган, ҳалок бўлган ва ҳозир ҳам шу даврнинг жароҳатлари билан яшаётган ғаройиб тақдирли кишилардир.


Фото книга

УЎК: 821.512.162-3

КБК: 84 (5Азе)6

С96

Султонли, Воқиф.

Ўлим уйқуси: қисса ва ҳикоялар [Maтн] / В.Султонли. –Т.: IJOD-PRESS, 2017,-192 б.

ISBN 978-9943-994-64-5

УЎК: 821.512.162-3

КБК: 84 (5Азе)6

Озарбайжон ёзувчиси Воқиф Султонлининг кўплаб асарлари рус, инглиз, немис. Араб, форс, турк тилларига таржима қилинган. Шунингдек, бир қатор қисса ва ҳикоялари ўзбек ўқувчилари эътиборига ҳам ҳавола этилган. Ушбу китобдан адибнинг «Ўлим уйқуси» қиссаси ва бир неча ҳикояси жой олган.


Фото книга

УЎК: 821.512.133

КБК: 63.3(5Ў)

М 96

Муҳаммад, Носир

Сирли зарварақлар: тарихий этюдлар [Матн] / Н. Муҳаммад. – Т.: «O’zbekiston» НМИУ, 2016. – 200 б.

ISBN 978-9943-28-553-8

UO’K: 821.512.133

KBK: 63.3(5Ў)

Мамлакатимизда таниқли шоир, жамоат арбоби, тарихсевар ҳамюртимиз Носир Муҳаммад кўп йиллардан буён тарихнинг сирли зарварақларини мутолаа қилиш, тадқиқ этиш, бўлиб ўтган воқеаларга ойдинлик киритиш борасида қизғин фаолият олиб бораётган адиблардан саналади. Унинг янги тадқиқотлари жамланган ушбу тўплами сизни ҳам, азиз китобхон, бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз.


Фото книга

UO’K: 821.512.154-3

KBK: 84(5Kir)

A-39

Aytmatov, Chingiz

Oq kema: qissalar [Matn] / Ch. Aytmatov; tarjimon: Asil Rashidov. – T.: Yangi asr avlodi, 2017. – 432 b.

ISBN 978-9943-20-239-9

UO’K: 821.512.154-3

KBK: 84(5Kir)

«Kamolot kutubxonasi» ruknida navbatda taqdim etilayotgan Chingiz Aytmanovning eng sara qissalaridan jamlangan «Birinchi muallim» to’plami bizning kitobxon do’stlarimizga navbatdagi tuhfamizdir.

Demak, kitob orqali dardlar bilan, iztiroblar bilan, ushalmay qolgan orzular bilan yashagan qahramonlar ila qayta yuzlashamiz, ularga hamdard bo’lamiz.


Фото книга

УЎК:821.512.133

КБК 84(5Ў)6

Ш 77

Шомуродов, Исмоил.

Орзу мамлакати [Maтн] / И. Шомуродов. – Т.: “DAVR PRESS” НМУ, 2014. – 376 б.

ISBN 978-9943-4441-6-4

УЎК:821.512.133

КБК 84(5Ў)6

Асарда “Мағлубият” (XX асрнинг 20-йиллари ҳақида) ва “Одамхўр”  (XX асрнинг 40-йиллари ҳақида) романларида акс этган воқеа-ҳоисаларнинг кейинги босқичи, XX асрнинг  80-90- йиллари ҳикоя қилинади.


Фото книга

УЎК:821.512.133-3

КБК 84(5Ў)6

С 75

Содиқова, Турсуной

Ўғлим, қизим, сенга айтаман [Maтн] / Т. Содиқова. – Т.: “DAVR PRESS” НМУ, 2018. – 128 б.

ISBN 978-9943-4284-9-2

УЎК:821.512.133-3

КБК 84(5Ў)6

Китобхонларннг таклиф-истакларини инобатга олган ҳолда адибанинг оила, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабат,ўғил ва қиз тарбиясига бағишланган “Ўғлим, қизим сенга айтаман” асарини қайта нашр этаяпмиз.


Фото книга

УЎК: -821-512-133-3

КБК: 84(5ЎЗБ)

Н-9

Нишонов, Исоқжон

Жасорат: (Наманган – 1991 йил) Роман [Maтн] / И. Нишонов. – Т.: «Наманган» нашриёти, 2017. – 288 б.

ISN 978-9943-4930-2-5

УЎК: -821-512-133-3

КБК: 84(5ЎЗБ)

Муаллиф  мазкур асарни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, халқимизнинг ардоқли фарзанди, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига хурмат ва эҳтиром ила бағишлайди.


Фото книга

УЎК: 821.131.1.-31

КБК: 84(4Ита)

С25

Сальгари, Эмилио

Карфагеннинг ҳалокати: роман [Maтн] / Э. Сальгари; таржимон: Ҳошимжон Муродов.  –  Т.:  “ Yurist media markazi” нашриёт, 2018. – 192 б.

ISBN 978-9943-4966-5-1

УЎК: 821.131.1.-31

КБК: 84(4Ита)

Эмилио Сальгари (1862-1911) – италиялик машҳур ёзувчи, икки юздан зиёд саргузашт ҳикоя ва романлар муаллифи. Унинг кўплаб асарлари жаҳон адабиёти хазинасидан ўрин олган.

Унинг “Карфагеннинг ҳалокати” романи аниқ тарихий далиллар асосида ёзилган асар ҳисобланади. Асарда Сенат буйруғига кўра Карфаген ер билан яксон қилиниб, унинг эллик минг аҳолиси қул қилиб сотиб юборилгани ва қай тариқа Рим Ўрта Ер денгизи ҳудудидаги энг қудратли давлат бўлиб қолганлиги бадиий бўёқлар ила моҳирона тасвирланган.

Романдаги воқеалар муҳаббат ва нафрат, ватанпарварлик ва сотқинлик каби туйғулар инъикоси сифатида, ўзига хос тарзда талқин этилганки, ёзувчининг маҳоратига тан бермасдан иложи йўқ.


Фото книга

КБК:84(5Ў)7

Қ-59

Қоржонов, Азамат

Қил устидаги тақдир: V китоб (қисса) [Maтн] / А.Қоржонов. Т.: “IJOD-PRESS”, 2016. – 368 б.

ISBN 978-9943-994-29-4

УЎК: 821.512.133-31

КБК:84(5Ў)7

Эрининг қиморбозлиги туфайли ҳаёти бутунлай ўзгариб кетган лобар исмли адашган аёл қисматини ҳикоя қилувчи “Қил устидаги тақдир” қиссасининг V китобида Европада юз берган жинойи воқеалар қаламга олинган. Тўғри йўл тутиб, ўз мақсадларини қинғир йўллар билан амалга оширмоқчи бўлганкимсалар таназзулга юз тутадилар.

V китобга “Бир одамнинг икки сояси” ва “Ёш хотиннинг гуноҳи” номли  ХI-ХII қисмлар киритилган. Лобар ўз саргузаштларини якунлашга, атрофдагиларга яхшилик улашишга уринади, аммо жиноят гирдобидан чиқиш учун бу камлик қилади. Унинг янги хатолари янги саргузаштлар саҳифасини очади.


Фото книга

КБК:84(5Ў)7

Қ-59

Қоржонов, Азамат

Қил устидаги тақдир: V китоб (қисса) [Maтн] / А.Қоржонов. Т.: “IJOD-PRESS”, 2016. – 368 б.

ISBN 978-9943-994-29-4

УЎК: 821.512.133-31

КБК:84(5Ў)7

Эрининг қиморбозлиги туфайли ҳаёти бутунлай ўзгариб кетган лобар исмли адашган аёл қисматини ҳикоя қилувчи “Қил устидаги тақдир” қиссасининг V китобида Европада юз берган жинойи воқеалар қаламга олинган. Тўғри йўл тутиб, ўз мақсадларини қинғир йўллар билан амалга оширмоқчи бўлганкимсалар таназзулга юз тутадилар.

V китобга “Бир одамнинг икки сояси” ва “Ёш хотиннинг гуноҳи” номли  ХI-ХII қисмлар киритилган. Лобар ўз саргузаштларини якунлашга, атрофдагиларга яхшилик улашишга уринади, аммо жиноят гирдобидан чиқиш учун бу камлик қилади. Унинг янги хатолари янги саргузаштлар саҳифасини очади.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-31

КБК:84(5Ў)

Қ-59

Қоржонов, Азамат

Қил устидаги тақдир: IV китоб (қисса) [Maтн] / А.Қоржонов. Т.: “IJOD-PRESS”, 2016. – 280 б.

ISBN 978-9943-994-35-5

УЎК: 821.512.133-31

КБК:84(5Ў)

Бир вақтлар эри билан хорижга ишга борган ва ношуд эри томонидан қиморга тикилган, сўнг қиморбозлар қўлида ўзи ҳам қарта сирларини ўрганган Лобар исмли аёлнинг мураккаб тақдирига бағишланган «Қил устидаги тақдир» қиссасида қимор ўйинлари кўплаб фожиаларга йўл очиши кўрсатилган, қартага хайрихоҳ одамларнинг аянчли қисмати баён этилган. Нимқоронғи казинодаги ўйинлар, олис Германиядан Бухоро амирлигига келиб, жавоҳир ахтарган Густав тарихи, поччасига турмушга чиққан қизнинг изтироблари, Россияга ўрнашиб олган жиноий тўда касофати…

Азамат Қоржововнинг кўп қисмдан иборат ушбу «Қил устидаги тақдир» қиссасининг IV китобига VIII, IX ва X қисмлар киритилган бўлиб, унда детектив, саргузашт, мистика жанрлари унсурларидан фойдаланилган. Қизиқарли сюжетга бой асарни ўкиш мобайнида ўкувчи myғpu йўл туриб, эгри йўлдан юрадиганларнинг ачинарли такдирига гувоҳ бўлади.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-31

КБК:84(5Ў)

Қ-59

Қоржонов, Азамат

Қил устидаги тақдир: III китоб (қисса) [Maтн] / А.Қоржонов. Т.: “IJOD-PRESS”, 2016. – 230 б.

ISBN 978-9943-994-35-5

УЎК: 821.512.133-31

КБК:84(5Ў)

Хорижга кетган келин-куёв бошига оғир мусибат тушади. Куёв қиморбоз эди. У ишлайдиган қаҳвахонада қимор ўйнашарди. Эски “касби”нинг ҳумори тутган куёв хатога йўл қўяди: яна қарта ўйнайди ва келинчагини ютқазиб юборади. Азамат Коржоновнинг “Қил устидаги тақдир” қиссаси қаҳрамони Лобарнинг ҳаёти мазкур мудҳиш воқеадан сўнг бутунлай ўзгариб кетади: у ҳам қарта сирларини ўрганиб, чет эл қиморхоналарида машҳур “Кора хоним”га айланади…

III китобнинг VI ва VII қисмларида киритилган Лобарнинг Саудия Арабистони ва Японияда кечган кунлари, уюшган жиноий гуруҳлар билан тўқнашуви ҳамда дунё бўйлаб ўғлини ахтариши қаламга олинган. Қимор инсон хаётини қанчалик чигаллаштириб юбориши, қарта ўйинлари жиноятга бошловчи восита экани, ўз вақтида ҳуқуқ-тарғибот органларига мурожаат этмаслик оғир оқибатларни келтириб чиқариши воқеалар замирига сингдириб юборилган.


Фото книга

УЎК:821.512.133-32

КБК 84(5Ў)7

Қ 59

Қоржовов, Азамат

Қил устидаги тақдир: К. 2: қисса [Maтн] / А. Қоржовов. – Тошкент: “IJOD PRESS”, 2016. – 252 б.

ISBN 978-9943-994-25-6

УЎК:821.512.133-32

КБК 84(5Ў)7

Азамат Қоржововнинг “Қил устидаги тақдир” қиссаси қаҳрамони Лобар қиморгирдобидан ўзини халос этолмай, бахтини паймол этади.


Фото книга

УЎК: 821.512.133

КБК: 84(5У)7

К59

Коржовов, Азамат

Қил устидаги тақдир: I китоб (қисса) [Maтн] / А.Қоржонов. Т.: “IJOD-PRESS”, 2016. – 320 6.

ISBN 978-9943-994-08-9

УЎК:821.512.133

КБК: 84(5У)7

Қимор – ўртага пул, буюм, кўчмас мулк, хатто тирик жон тикиб ўйналадиган ўйин. Миср фиръавнларининг дахмаларини қазиш чоғида қимор ўйинларида ишлатиладиган суяклар, Шумер шоҳлари қабридан эса рақамли кубиклар (нарда тошлари) топилган. Милоддан аввалги V асрда Грецияда тотализатор ўйинлари, яъни пойгачи отларга пул тикиб ўйнаш кенг тарқалди. Илк бор 1861 йилда хозирги Монако қироллигининг Монте-Карло шахрида замонавий киморхона – казино очилди. Кейинчалик ўйин автоматлари ҳам қимор воситасига айланди. Бу ўйинлар инсон бахтига, бегуноҳ аёллару болалар ҳаётига таҳдид сола бошлади. Шукрки, юртимизда казинолар, турли майда-чуйда қиморхоналар, пул тикиб ўйналадиган бильярдхоналар очиш каби жиноий фаолиятлар тақиқланган.

Азамат Коржововнинг мазкур қиссасида шу каби иллатларнинг ёмон оқибатлари хақида хикоя қилинади. Биринчи китобга уч қисм киритилган: “Қиморга тикилган аёл”, “Фарзанд доғи” ва “Қонга ботган карталар”. Уларда қимор инсон хаётига кандай балолар ёғдириши Лобар исмли аёл хаёти мисолида кўрсатиб берилган.