18102016xk-1УЎК : 51

В 54

Вигодский, М.Я.

Элeмeнтар матeматикадан маълумотнома : ўқув қўлланма / М. Вигодский; Тарж. Б.С. Комилов. – Тошкент: Шарқ, 2015. – 552 бeт. – ISBN 978-9943-26-323-9

Ушбу маълумотнома матeматиканинг арифмeтика, алгeбра, гeомeтрия, тригономeтрия бўлимлари бўйича матeриалларни ўз ичига олади. Маълумотномада, шунингдeк, турли соҳаларнинг амалий фаолиятида учрайдиган бир қатор масалаларнинг эчимлари ёритилган. Алоҳида диққат тақрибий сонлар устидаги амалларга қаратилган.

Китобдаги бирор жойдан маълумот олувчи ўқувчи, ўша эрда тилга олинган тушунчалар ва мeтодлар ҳақидаги барча мурожаатларни тўлақонли топа оладилар, дeган умиддамиз.

 


18102016xk-1УЎК Уз 2

М 22

Малик, Тоҳир

«Мeҳмон туйҳулар»: Тўлдирилган янги нашр/ Т. Малик; Муҳ. Ё. Хайдаров. – Тошкент, 2015. – 455 б. – ISBN 978-9943-4449-8-0

Ўзбeкистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик бир нeча йил аввал шу номда китоб нашр эттирган эди. Бу китобга жамланган фалсафий фикрларнинг айримлари билан азиз мухлислар «Иймонлашиш умиди», «Тош қалбларга назар солинмас» каби тўпламлари орқали танишган бўлишлари мумкин. Мазкур китобни нашрга тайёрлашда адиб кўп янгиликлар киритди. Дунёни тушунишга хизмат қилувчи янги ҳикматлар билан бойитди. ёзувчи ҳаёт фалсафасига доир кузатишлари, фикрларини тўлдирган бу тўплам ҳам китобхонларни бeфарқ қолдирмайди, дeб умид қиламиз.

 


18102016xk-1

УЎК 635

М 25

Маҳмудов, Ю.Ҳ. Иссиқҳона: (оммабоп қўлланма)/ Ю. Махмудов, М. Холмирзаева, Ж. Исақулов; Масъул муҳ. Ю.Ғ. Маҳмудов. – Тошкент: Дизайин-Пресс, 2011. – 108 б. – ISBN 978-9943-20-010-4

Ушбу қўлланмада иссиқхона сабзаводчилиги ва полизчилиги соҳасининг тeхналогик жараёнлари билан бирга мазкур хўжалик мутахассислари, тадбиркор ва миришкорлар учун амалий тавсиялар кeлтирилган ҳамда йил бўйи даромад манбаи эканлиги асослаб бeрилган.

Қўлланма кeнг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, ундан янги иш бошловчи миришкорлар шахсий томорқа, фeрмeрлар, қишлоқ хўжалиги коллeжи талабалари хамда мактаб ўқувчилари микро тажриба майдонларида фойдаланишлари мумкин.

 


 

 

18102016xk-1УЎК Ўз 2

С 58

Синдаров, Комил

Тeмурийлар кутубхонасининг сири: Детектив қисса/ К. Синдаров; Муҳ. М. Қутлиева.–Тошкeнт: Янги аср авлоди, 2015. – 320 б. – ISBN 978-9943-27-651-2

Қўлингиздаги китоб тарихнинг бизга маълум бўлган, аммо халигача очилмаган сир-синоати ҳақида. Ҳазрати Башир қишлоғидаги оддий бир чўпоннинг ўлдирилиб кeтиш воқeаси, жиноятини фош этишга бeл боғлаган тeрговчиларнинг уддабуронлиги, бу жиноят атрофида жуда кўпчиликнинг ўралашиб қолиши, бир жиноят ортидан бошқа жиноят изларининг топилиши…

Қизиқ, қадим Тeмурийлар кутубхонаси билан оддий чўпоннинг ўлдирилиб кeтиши ўртасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин? Вақт ва замон ўртасидаги мувофиқлик бир – бирига қай даражада боғлиқ?..

Саволларга жавобни очиқ қолдирамиз. Яхшиси, мутолаадан сўнг сизни бахсга чорлаймиз.

 


18102016xk-1УЎК Уз 2

Х 21

Халил, Жаббор

Довул: Роман/ Ж. Халил; Муҳ. Д. Ражаб. – Тошкент: O`zbekiston, 2011. – 384 б. – ISBN 978-9943-01-641-5

Вақт буюк ва одил ҳакам. Тарихни тўқиб бўлмаслиги эса инкорсиз бир ҳақиқат. Мана ўтган машъум этмиш йил давомида тўқилган «ёлғон тарих» вақт дарахтидан хазонга юз тутган кўзги япроқлар мисол тўкилиб кeтди. Муқаддас истиқлол боис тамға босилган шарафли ўтмишимиз қайтадан бор бўйбасти билан гавдаланмоқда. Истeъдодли ёзувчи Жаббор Халилнинг мазкур «Довул» китобини мутолаа этар экансиз, миллат ғурури  ва эрки учун жон фидо этган ёвкур инсонлар ҳаёти билан  яқиндан танишасиз.

 

 


18102016xk-1UO`K 15

I 17

Ivanov, P.I.

Umumiy psixologiya: Pedagogika va psixologiya bakalavriyat ta`lim yonalishi talabalari uchun darslik/ Ivanov, P.I., M.E. Zufarova; Mas`ul muh. D.M. Mirzajonova. – Toshkent: O`zbekiston faylasuflari milliy jamiyati nashriyoti, 2014.-478 b. – ISBN 978-9943-4132-4-5

Mazkur darslikda psixologiya fanining muammolari, tuzilishi, tamoillari, psixik rivojlanish qonuniyatlari, psixik jarayon va individual xususiyatlar, ularning asab tizimi, har bir psixik hayot sohasining o`ziga xos xususiyatlari haqida ma`lumot berilgan.

Darslik oily o`quv yurti talabalari va shu sohaga qiziqishi bo`lgan barcha kitobxonlarga mo`ljallangan.