Ўз2

А-15

Абдураҳмон, Абдуғани.

Ҳаёт гўзал:ШеърларТарих ва тақдир [Матн] / А.Абдураҳмон; тақризчи Ф. Жумаев. –  Т.:” Muharir ”, 2012. – 208 б.

УДК: 821

КБК: 84(5Ў)6

ISBN 978-9943-25-064-2

Ушбу тўпламдаги фалсафий мушоҳадаларни, одамзот дарди ва лирик кечинмаларини ўз ичига олган, гўзал ташбеҳларга бой сатрлар мухлисларни бефарқ қолдирмайди


Ўз 2

И-85

Собиржон Тўрабек ўғли.

Онам.  Онам ҳақидаги битиклар {Матн}/ Тўрабек ўғли Собиржон. – Г: Университет, 2015. – 44 б

ББК:84(5Узб)

УДК:821.512.133

Ушбу китоб бутун ҳаётини ўн нафар фарзандларини вояга етказишга, улар камолотини кўришга бағишлаган меҳрибон ва муштипар аёл, муаллифнинг волидайи муҳтарамаси Тоштурсин Карим қизининг ҳаёти, фаолияти ҳақидаги битиклардан иборат. Китоб ўз оналарини қадрига етадиган меҳрибон ва оқибатли фарзандларига мўлжалланган.


Ўз2

О -75

Ортиқбоева, Ҳаётхон.

Не бахт бу дийдор:Шеърлар, ҳикоялар [Матн] / Ҳ.Ортиқбоева. – Т.:”Muharir”, 2011. – 104 б.

ББК:84(5Узб)6

УДК:821.

ISBN 998-9943-386-74-7

Севимли шоирамиз Ҳаётхон Ортиқбоеванинг ушбу тўпламда жамланган шеър ва ҳикояларида аёл қалби наволари, унинг изтироб ва шодликлари, садоқати ва эрки, бахти, муҳаббати, ҳаётга, яшашга бўлган интилишлари ёрқин бадиий бўёқларда ўз аксини топган.


Ўз-2

Э-22

Эрназарова, Сайёра.

Дилкаш наволар: Шеърлар  [Матн] / С. Эрназарова. – Т.:” Muharir”, 2011. – 72 б.

ББК:84(5Узб)6

УДК:821

ISBN 978-9943-386-95-2

Сайёра Эрназарова Боёвут туманида туғилган. Унинг “Ҳазин куй” деб аталган илк шеърлар тўплами бундан уч йил муқаддам “Зиё”нашриётида чоп этилган эди. Шоира мазкур тўпламда ҳам ўз услубига содиқ ҳолда севган, садоқат, инсоний бурч ва фарзандлар олдидаги масъулият, она – юртга, табиатга муҳаббат туйғуларини тараннум этади.


Ўз-2

Р-33

Раҳмонов, Турсунбек.

Одамийлик ўгитлари: (Публицистик мақолалар. Ҳикоялар. Шеърлар) [Матн] / Т.Раҳмонов. – Г.:”Зиё”,2006. – 148 б.

ББК:84(5Узб)6

УДК:821

Ушбу рисола тарбия, ақл – идрок, маърифатлилик, сабр – қаноат, саховатпешалик, виждон, ғурур каби туйғулар ҳақида асосан ҳаётий кузатувлар, донолар мероси ва халқ ривоятларига таяниб фикрюритилган. Муаллиф ўта илмий атамалардан қочиб, бу муҳим фалсафий категориялар ҳақида барчага тушунарли содда ва оддий тилда ҳикоя қилишга ҳаракат қилган


32 С(С52)

Д-99

Дўстмаматов, Пиримқул.

Орзулар рўёби: (Тадбиркор Ғофуржон Олимжонов тўғрисида ҳикоялар) [Матн] / П. Дўстмаматов. – Г.:O’zLiDeP бошланғич партия ташкилоти иш тажрибаси, 2006. – 38 б.

Мазкур рисолада давримизнинг энг муаммоси – қишлоқда ишсизликни бартараф этишда тадбиркор Ғ. Олимжонов тажрибаси, у раҳбарлик қилаётган “Нодир” корхонасида бошланғич партия ташкилотининг серқирра фаолияти ҳақида ғикоя қилинади.ижтимоий аҳамиятга молик бу тажриба оммалашади ва бошқалар учун ҳам намунали мактаб вазифасини ўтайди.

 

 


Ўз-2

Н-31

Неъматова, Асал.

Кўзмунчоғимсиз:Ҳикоялар  [Матн] / А.Неъматова. – Т.:” Muharir”, 2012. – 48 б.

ББК:84(5Узб)7

УДК:821.512.133-3

ISBN 978-9943-25-156-4

Ушбу тўпламда турли мавзудаги ҳикоялар жой олган. Бу ҳикояларнинг барчасини бирлаштириувчи нарса-уларда инсон қалбининг манзаралари, изтироб ва қувончлари ҳаққоний акс этганлигидир. Инсоний туйғулар жуда самимий тасвирланган.


Ўз-2

Ҳ-19

Ҳайитов, Мурод.

Ғаниматим:(Ҳикоялар, қатралар, кўнгил кечинмалари)  [Матн] / М.Ҳайитов. – Т.:” Зиё”, 2010. – 43 б.

ББК:84(5Узб)

УДК:821.

Ушбу китобни ота – онаси яратгандан тилаб, етти мозорга чироқ ёққан, худонинг каромати ила дунёга келган, етти фарзанднинг тўнғичи, етти фарзандни камолга етказган ва автоҳалокат туфайли дунёдан бевақт кўз юмган муаллиф бувиси Каромат Ҳайитованинг ёрқин хотирасига бағишлаган


002

П-21

Пардаев, Мунаввар.

Сирдарё матбуоти фидойилари:(Сирдарё вилояти оммавий ахборот воситалари тарихидан лавҳалар) [Матн] / М.Пардаев. – Т.:”Ғафур Ғулом ”,2009. – 204 б.

ББК: 76.0(5Ў)

ISBN 978-9943-03-220-0

Шиддат билан ўтиб бораётган ҳаётимизни матбуотсиз, оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиш амримаҳол. Китоб худди шу соҳада амалга оширилган ва шу соҳа вакиллари ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишлаган бўлиб, унда республикамизда ўз ўрни ва салоҳиятига эга Сирдарё вилояти оммавий ахборот воситалари тарихи, вилоят журналистикаси, журналистлари босиб ўтган шонли йўл, уларнинг қизғин ижод жараёнлари сарҳисоби, вилоят телерадиокомпанияси, ноширчилик йўлидаги изланишлар жонли ва ишонарли лавҳаларда ўз аксини топган.


33С(С52)

Д-99

Дўстмаматов, Пиримқул.

Сирдарё кеча ва бугун: (V қисм) [Матн] / П. Дўстмаматов. – Г.:”Зиё”, 2002. – 97 б.

Мазкур рисолада Сирдарё аҳлининг ижтимоий – иқтисодий жабҳаларда қўлга киритган Истиқлол давридаги ютуқлари мухтасар баён этилган.

Маънавий қадриятларнинг тикланиши, хорижий давлатлар билан ҳамкорлик, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг рўёбга чиқарилиши, маданият ва маърифат, санъат ва спорт соҳаларида рўй бераётган бунёдкорлик ишлари, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари ҳақида ҳикоя қилинади.

 


33С5(С52)

Т-89

Турдиқулов, Турсунқул.

Боболардан мерос юрт:(Ховос туманининг 80 йиллигига) [Матн] / Т.Турсунқулов. – Г.:”Зиё”, 2005. – 160 б.

Ушбу китобда Ховос тумани тарихи ҳақидаги ҳақиқат, юртимизнинг фидойи, ҳақ йўлидан, маслагидан, сўзидан қайтмайдиган фарзандлари тўғрисида кўплаб маълумотлар олишингиз мумкин

 

 

 


9С(С52)

Д-99

Дўстмаматов, Пиримқул.

Қадимги Ховос қалъаси:Тарих ва тақдир [Матн] / П. Дўстмаматов. – Г.:”Зиё”, 2007. – 39 б.

Ушбу рисолада қадимги Ховос қалъаси ҳақидаги тарихий ҳақиқатни , унинг теварак- атрофига тегишли барча маълумотлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.

 

 

 

 


9С(С52)

Д-99

Дўстмаматов, Пиримқул.

Қадимги Ховос қалъаси:Тарих ва тақдир [Матн] / П. Дўстмаматов. – Г.:”Зиё”, 2007. – 39 б.

Рисола бугунги мустақил юртимизда Амир Темурдек юртпарвар, адолатпеша, меҳр- мурувватли темурчилар авлодини тарбиялаб вояга етказиш ишига хизмат қилади.