18102016xk-1

С 99

Сэссов Ж.П.

Олтин қафас асираси / Жин П. Сэссон, тарж. Р.Жабборов. – Т.: “DAVR PRESS”НМУ, 2014. – 144б.

ISBN  978- 9943-4310-6-5

УЎК:811.111 – 3

КБК 84 (4Англ)

Ушбу асарни ўқиш жараёнида асилзода хонадонидаги араб аёлининг ҳою ҳашам ва рутубат ичида кечган ҳаёти, қувонч ва ташвишлари, орзу ва армонлари билан яқиндан танишасиз.

 

 


 

18102016xk-1

Қ-59

Қоржовов А.

Афсун (ҳикоялар) / А. Қоржовов. – Т.: Tafakkur, 2015. – 256 б.

ISBN  978- 9943-24-140-4

УЎК 817.544.133-7

КБК: 76, 276.3

Китобдаги қаҳромонларнинг ҳаёти ҳам бир кун ичида ўзгариб кетади. Ёш қизлар, ёш йигитлар, аччиқ – чучукни татиб қўйган ўрта ёшли эркагу аёллар, ҳатто чўпон қўрасидаги итлар ҳаётидан олинган ҳаётий – маиший, детектив, мистика жанрларидаги ҳикоялар жой олган.

 


 

18102016xk-1

Б – 94

Булгаков, Михаил

Уста ва Маргарита: роман / Михаил Булгаков, Қодир Мирмуҳамедов таржимаси. – Т.: Янги аср авлоди, 2016. – 576 б.

ISBN  978- 9943-27-628-4

УЎК: 821.161.1 – 3

КБК: 84(2 Рос -Рус)6

Уста ва Маргаритани ҳар ким ўз қарашларига мослаб таҳлил қилади, ундан ўзига маънавий озуқа олади. Асар мутолааси ўқувчидан алоҳида эътиборни ва мутолаага маълум бир тайёргарликни талаб этади.

 


 

18102016xk-1

Т – 14

Тагор, Рабиндранат

Ҳалокат: роман / Рабиндранат Тагор. Русчадан Тўхтасин Жалолов таржимаси. – Т.: Янги аср авлоди, 2016. – 352 б.

ISBN  978- 9943-27-603-1

УЎК: 821.21 -3

КБК: 84(5 Ҳин)

Икки жуфтнинг – Ромеш билан Сушиланинг, Нолинакха билан Камоланинг тўйлари эски ҳинд одатига мувофиқ ўтказилади, яъни бир – бирларини кўрмай – билмай, севишмай, фақат катталарнинг хоҳишларига бўйсуниб никоҳланадилар. Ҳар икки оила ўз ҳаётларини оталаридай эскича асосда қуришлари лозим эди. Бироқ дарёда қўзғалган бўрон гирдибод натижасида тўй тантаналарининг қатнашчилари ҳалок бўлади. Тагор тирик қолган йигит – қизни қовуштиради, улар эса ҳақиқий ҳолдан бехабар ўзларини эр – хотин ҳисоблайдилар. Китобни ўқигач, саволларингизга ечим топасиз.


 

18102016xk-1

С- 88

Стендаль

Қизил ва қора / Роман. Русчадан Ҳасан Тўрабеков таржимаси. – Т.: Янги аср авлоди, 2016. – 788 б.

ISBN  978- 9943-08-902-0

УЎК: 821. 112.5- 512.133

КБК: 84(4 Фр)

Роман қаҳрамони Жюльен билан де Реналь хоним ўртасидаги муҳаббат шу қадар табиий ҳамда тиниқ тасвирланадики, китобхон беихтиёр равишда уларнинг мусаффотуйғуларига мафтун бўлиб қолади. Романда яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва разиллик ўртасидаги кураш зўр куч билан тасвирлаб берилган.


 

18102016xk-1

С- 43

Семёнов, Юлиан.

Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси: роман / Юлиан Семёнов. Рус тилидан Туйғун Валиев таржимаси. – Т.: Янги аср авлоди, 2015. – 488 б.

ISBN  978- 9943-27-540-9

УЎК: 821.161.1-3

КБК: 84 (2Рос- Рус) 6

Ушбу романда душман уясида иш кўрган айғоқчи Максим Исаев ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг зиммасига юкланган вазифа – фашистларнинг Ғарб мамлакатлари бошлиқлари билан сепарат сулҳ тузишга уринишларини фош этиш ва барбод қилишдан иборат бўлиб, бу машаққатли вазифани шараф билан бажаради.


 

18102016xk-1

Г – 92

Гунтекин, Рашод Нури

Оташ кечаси: роман / Р.Н. Гунтекин; таржимон М. Шариф. – Т.: Янги аср авлоди, 2013. – 336 б.

ISBN  978- 9943-27-540-9

УЎК: 821.512.133 -31

КБК: 84 (5 Турк)

Роман қаҳрамони ниҳоятда гўзал, покиза, лекин бахтсиз Афифани қаттиқ севиб қолади, унинг ишқида ўртаниб куйиб – ёнади. Асар қаҳрамонларининг ишқ изтироблари, дарду ҳасратлари китобхонни бефарқ қолдирмайди, гўзалликка, муҳаббатни қадрлашга чорлайди

 


 

18102016xk-1

Л – 93

Лутфи ҚозончиАҳмад.

Ўгай она. Аҳмад Лутфи Қозончи / Таржимон Йўлдош Эшбек. Сўзбоши муаллифи Абдумурод Тилавов. – Т.: Янги аср авлоди, 2016. – 156 б.

ISBN  978- 9943-27-085-5

УДК: 821.512.133-31

ББК: 84 (5 Турк)

Ҳусн ва илму одобда бенуқсон бўлган ўн тўққиз ёшли Фотима нега икки етим фарзанднинг отасига турмушга чиқди? Онаси-ю холаларининг тушунтиришларидан қўшни ўгай онанинг “сабоғи” кучлироқ таъсир этдими?

Фарзанд олдидаги бурч ва масъулият, тарбия ва ахлоқ, тўғрилик ва ҳалоллик, чин инсонийлик хусусидаги тийран фикрларга бой мазкур асар ўқувчи қалбидан жой олади.

 


 

18102016xk-1

М – 32

Маҳфуз, Нажиб

Малика ва раққоса: роман / Н. Маҳфуз. Таржимон: О. Абдуллаев. – Т.: КАМАЛАК, 2014. – 176 б.

ISBN  978- 9943-4372-6-5

УЎК: 821.412

КБК: 84 (ББА)

Романда Миср фиръавнлари даврига доир ҳаёт манзаралари, ўжар табиатли, қатъиятли фиръавн Меренра ва раққоса Родопис ўртасидаги оташин, эҳтиросларга бой севги саргузаштлари, қаҳрамонларнинг фожиали қисмати гўзал бадиий лавҳаларда гавдалантирилган.