Фото книга

UO’K: 821.61

КBК: 86.7(5Р)

R 44

Rouling, Joanna Ketlin

Garri Poter va falsafiy tosh [Matn]: 1 qism / J.K.Rouling. – Тошкент: Adabiyot uchqunlari, 2018 – 352 б.

UO’K: 821.61

КBК: 86.7(5Р)

ISBN: 978-9943-5099-9-3

Ona tilimizda bitilgan bolalar adabiyotini boyitish ishlariga qo’ldan kelgancha hissa qo’shish maqsadida jahon adabiyotining durdonalari sanaladigan ayrim asarlarni о ‘zbek tiliga tarjima qilib borishga ahd qildim va ishni Buyuk Britaniyalik bolalar yozuvchisi Joanna Ketlin Rouling qalamiga mansub yetti qismli «Garri Potter» asaridan boshladim. Ushbu asar juda mashhur bo’lib, ko’plab jahon tillariga tarjima qilinganidan xabaringiz bor, albatta. Shunday ekan, yoshlarimizning o’z zamondoshlaridan ortda qolishiga yo’l qo’yib bo’lmasligi haqida о’ylab, Mariya Viktorovna Spivak tomonidan rus tiliga tarjima qilingan «Garri Potter» romanlar turkumini davlat tilimizga, о’zbek tiliga о’girdim.

Asar ustida ishlar ekanman, jonajon о’zbek tilimizning cheksiz boyligidan samarali foydalanish, kitobxonning go’zal tilimizga bo ‘lgan hurmati va muhabbatini qo’llab-quvvatlashga urindim.

Asarni о ‘qigan yosh kitobxon murakkab hayotning ко’plab jihatlari, yaxshi-yomonliklari, oq-u qorasi, yovuzlik bilan ezgulik о’rtasidagi mangu kurashdan oz bo’lsa-da voqif bo’lishi, qiziqarli ma’lumotlar bilan tanishib, bilimi oshishiga shubha yo’q.


Фото книга

УЎК: 94 (575.1+410.1)

КБК: 84(4 Ингл)

Л 19

Ламб, Ҳарольд

Бобур – Йўлбарс [Maтн]: Буюк бобурийларнинг биринчиси / Ҳ. Ламб; тарж. Ғ. Сатимов. – Тошкент: O’zbekiston, 2017 – 192 б.

УЎК: 94 (575.1+410.1)

КБК: 84(4 Ингл)

ISBN: 978-9943-28-297-1

Ушбу тарихий асар америкалик шарқшунос, Заҳириддин Муҳаммад Бобур мухлиси Ҳарольд Ламб қаламига мансуб. Бу асар шу мавзуда ёзилган китоблар орасида алоҳида ўрин тутади. Асарни яратиш учун муаллиф жуда кўп изланишлар олиб борган, кўплаб маълумотларни ўзаро қиёслаб уларга холисона ёндашган, тўғри хулоса чиқарган, “Бобурнома”нинг йўқолган саҳифаларидаги маълумотларни равон ҳамда қизиқарли услубда баён қилишга муяссар бўлган.


Фото книга

УЎК: 821.161.3

КБК: 84(Бело)

А 47

Алексиевич, Светлана

Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси [Maтн]: публицистика / С. Алексиевич; тарж. Ф. Мусаева. – Тошкент: O’zbekiston, 2016 – 384 б.

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)6

ISBN: 978-9943-994-58-4

2014 йилда машҳур Белорус ёзувчиси, публицист адиба Светлана Алексиевич адабиёт соҳасида шу китоби учун халқаро Нобел мукофотига сазовор бўлган эди.

Китобдаги қаҳрамонлар кечинмалари маълум бир воқеа асосига қурилмаган. Воқеалар асосан, суҳбат, савол-жавоб тариқасида жонланган. Ёзувчи бу асарида ўзи суҳбатда бўлган 500 нафардан зиёд Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – аёлларнинг қалб кечинмаларини баён этган. Уларнинг ичида оддий пиёда аскардан тортиб, унвони баланд аёл ҳарбий хизматчиларнинг эсдаликларигача бор.

Моҳир адиба Светлана Алексиевичнинг “Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси” китоби жаҳон адабиётининг сара дурдонаси эканлигига китоб мутолаасидан сўнг амин бўласиз.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)6

Қ 59

Қоржовов, Азамат

Ҳеч қачон йиғлама [Maтн]: Қисса / А. Қоржовов. – Тошкент: IJOD-PRESS, 2017 – 192 б.

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)6

ISBN: 978-9943-994-58-4

Азамат Қоржововнинг асарларида ёритиб келинаётган бир қанча асарлар сингари бу китоб хам ўзига хос тақдирга эган инсонлар ҳақида хикоя қилади. Умид қиламизки ёзувчининг ушбу қиссаси ҳам китобингиз жавонидан ўз ўрнига эга бўлади.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

Ҳ 71

Ҳошимов, Набижон

Орият исёни [Maтн]: Қисса / Н. Ҳошимов. – Тошкент: IJOD-PRESS, 2017 – 212 б.

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

ISBN: 978-9943-994-51-5

Ҳусния исмли оддий бир қишлоқ аёлининг оила мустаҳкамлиги ва фарзандларининг бахти камоли учун кураши, матонати, жасорати, садоқати ва шижоатига бағишланган мазкур асарда мустақил Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатининг бошланиши, қишлоқ фаровонлиги ва юрт тараққиёти муаммолари ҳақидаги қизиқарли воқеалар ўз ифодасини топган.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

С 74

Собирова, Дилфуза

Шуҳрат васвасаси [Maтн]: қисса / Д. Собирова. – Тошкент: IJOD-PRESS, 2017 – 320 б.

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

ISBN: 978-9943-994-72-0

Ушбу китобда футболчи йигит яхши натижалар кўрсатиб Малайзияга трансфер бўлади ва у ерда ўқийдиган ўзбек қизи билан танишиб қолади. Улар севишиб, турли тўсиқларни енгиб турмуш қуришади. Ҳаётини футболга бағишлаган йигитнинг кўзига бошқа нарса кўринмайди, у рақибларининг босими ва доим биринчи бўлиш истаги сабаб тушкунликка тушади. Ўзи истамаган ҳолда хиёнат қилган йигитни кечира олмаган қиз ўқишни бошқа шаҳарга кўчириб кетади. Иккаласи икки давлатда яшасада бир-бирини унута олмайди…


Фото книга

УЎК: 821

КБК 84(Ў5)

Ё-92

Ёқубов, Одил

Улуғбек хазинаси [Maтн]: роман / О. Ёқубов. – Тошкент: Tafakkur qanoti, 2016. – 384 б.

УЎК: 821

КБК 84(Ў5)

ISBN 978-9943-382-66-4

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» асари адибнинг тарихий мавзудаги энг баркамол асарларидан бири ҳисобланади. Шу боис у қайта-кайта нашр этиб келинмоқда.

Биз ўқувчиларнинг янги авлодига асарнинг қайта ишланиб тўлдирилган ва мукаммал ҳолга келтирилган 1994 йилги вариантини такдим қилмоқдамиз.


Фото книга

Ўз2

М 54

Мирзо, Боқий

Қасоскор қиз қасами [Maтн]: Қиссалар, эсселар ва ҳикоялар (1-жилд) / Б. Мирзо. – Тошкснт: Наманган, 2011. – 320 б.

Ўз2

ISBN 978-9943-371-72-9

Насрда баракали ижод килаётган Боқий Мирзо қўлингиздаги китобига кейинги йилларда яратган қиссалар, эсселар ва ҳикояларини жамлаган. Ёзувчи ҳаётни ўзига хос идрок қилади, дунёга келишдан мақсад эътиқод ва истеъдодини намоён қилиш учун Оллоҳ пешонага ёзган тақдир аломатларини сезиш ва унга амал қилиш лозимлигини кичик деталлар орқали эслатгандай бўлади.

Ёзувчи ўз асарларида бу қисматлар ҳақида ҳаётий воқеалар асосида ҳикоя қилишга интилган.


Фото книга

УЎК 821.512.133-3

КБК 84(5Ў)6

Ҳ 71

Ҳошимон, Ўткир

Танланган асарлар [Maтн] / Ў. Ҳошимов. – Тошкснт: Ғафур Ғулом иомидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. – 320 б.

УЎК 821.512.133-3

ККК 84(5У)6

ISBN 978-9943-4850-2-0

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг китоблари кириб бормаган ўзбек хонадони, лоақал унииг битта асарими ўқимагаи ўқувчи бўлмаса керак. Ёзувчининг ҳар бир асарида кишинииг қалбини ларзага соладиган, ҳаёлларини тарқатиб юборадиган воқеалар жула кўп.

Мазкур китобда ёзувчининг аллақачон ўқувчилар қалб жавоиидан муиосиб жой эгаллаган уч қиссасими: “Қалбингга кулок сол”. ‘’Бахор қайтмайди”, “Шамол эсаверади” жамладик. Ушбу асарлардаги қахрамонлар биз билган, таниган инсонлардир. Уларниг орзуларию армонлари, ташвиш ва изтироблари ҳам ўзимизиики. Бир сўз билан айтганда, ҳаёт ҳақида, умр ҳақида гўзал манзаралардир.


Фото книга

УЎК: 821.512

КБК: 84 (5Ў)

К 57

Кожевников, Вадим

Килич ва қалкон [Maтн]: роман / В. Кожевников; Русчадан И. Гафуров ва М. Алиев тарж. – Тошкент: Adabiyot uchqunlari, 2018. – 520 б.

УЎК: 821.512

КБК: 84 (5Ў)

ISBN 978-9943-5095-8-0

Вадим Кожевниковнинг “Қнлич ва қалқон» романи совет разведкасининг фашистлар устида олиб борган жасоратга тўла ишларидан ҳикоя қилади. Романда тасвирланган қаҳрамонлар – совет разведкачилари pyҳий олами гўзал. иродаси ниҳоятда мустаҳкам ватанпарварлик ҳиссига эга бўлган кишилардир. Улар душманга ҳарбий ва иқтисодий сирларни онгига, машъум ниятларини барбод этишга, она юртга яширин суратда тайёрланаётган хавфли ишлардан огоҳ қилишга – халқнинг қалқон ва қасоскор қиличи бўлишга ҳаракат қиладилар.


Фото книга

УЎК 821.512-133-3

КБК 84(5Ў)6

И 87

Исмоилов, Нуриддин.

Шер йигит [Maтн]: саргузашт-детекгив роман: (Биринчи китоб) / Н.Исмоилов. – Тошкент: Tamaddun, 2017. – 256 б.

УЎК 821.512-133-3

КБК 84(5Ў)6

ISBN 978-9943-4716-8-9

Нуриддин Исмаилов шўро даврида ҳарбий хизматни хорижий юртларда, айтиш мумкички, асарда тасвирланган жойларда, қисмларда, ҳатто ўзи қиёфаларини яратган одамлар орасида ўтаган. Шу боис, асарда реал ва тўқима воқеалар силсиласи чатишиб етган. Сабир бошидан кечирган саргўзаштларнинг микёси, кўлами кенгая бориб, асар детектив-саргузашт роман мақомини олади.


Фото книга

UO’K 133-343.4

КВК 84(5O’)7

Т 98

To’xtaboyev, Xudoyberdi

Tagob qishloq ertaklari: [Matn] Bolaligimdan lavhalar: roman / X. To‘xtaboyev. – Ikkinchi nashri. – Тoshkent: Cho‘lpon nomidagi N’MIU, 2017. – 228 b.

ISBN 978-9943-05-909-2

UO’K Ш-343.4

KBK 84(5O’)7

ISBN 978-9943-05-909-2

Mazkur roman sevimli adib Xudoyberdi To’xtaboyevning yangi asari bo‘lib, uni “Jannati odamlar” romanining uzviy davomi deyish mumkin. Chunki ikkala asarda ham yozuvchi o’z bolalik xotiralarini bayon qilgan. Ushbu asar ham siz aziz kitobxonlarga manzur bo‘Iadi degan umiddamiz.


Фото книга

УЎК:821.512.133-31

КБК: 84(5У)7

К59

Крржовов, Азамат.

Қассоб сири [Матн]: қиссалар / А.Қоржовов. – Тошкент: IJOD-PRESS, 2017. – 224 б.

УЎК: 821.512.133-31

КБК: 84(5Ў)7

ISBN 978-9943-994-71-3

Азамат Қоржововнинг «Қассоб сири» номли қиссасида классов йи гит хаётидаги жумбоқли бир воқеа ҳикоя қилинади. Дарслардан бўш вақтларда қушхонада қассобчилик билаи шуғулланиб, икки-уч сўм пул ишлай бошлаган талаба кунларнинг бирида ўз ҳунаридан ғаройиб бир мақсадда фойдалапишга мажбур бўлади. Орадан сал кам чорак аср ўтгач, бошига тушган кўргулик олис ёшлигига алоқадордек туюлади. Китобга киритилгаи “Ўғирланган келинчак” қиссасида эса ўз тақдири онасининг дўконидаги битта буюмга боғлик бўлиб чиққан келинчак қисмати билан танишасиз.


Фото книга

УЎК: 821.512.133-32

КБК:84(5Ў)7

У 47

Умарова, Ирода

Тиланчининг ўғли [Матн]: қиссалар / И. Умарва. – Тошкент: «Sano-standart» нашриёт, 2017. – 256 б.

УЎК: 821.512.133-32

КБК:84(5Ў)7

ISBN: 978-9943-4999-3-5

Кўнгил – Аллоҳнинг назаргоҳи. Унга етказилган озорнинг бадали оғир бўлади. Инчинун, халқимиз бежиз «Дилозордан Худо безор», демаган.

«Тиланчининг ўғли» қиссасини ўқигач, бунга Сиз ҳам амин бўласиз, азиз китобхон.


Фото книга

УЎК 821.512.133-31

КБК 84 (5Ў)6

Ш 18

Шайхов, Ҳожиакбар

Туташ оламлар. Икки жаҳон овораси [Матн]: илмий – фантастик роман / Ҳ. Шайхов. – Тошкент: O’zbekiston, 2017. – 392 б.

УЎК 821.512.133-31

КБК 84 (5Ў)6

ISBN 978-9943-28-909-3

Ҳожиакбар Шайхов серқирра ва самарали ижодий фаолияти давомида кўплаб илмий-оммабоп ва илмий фантастик ҳикоялар, қисса ва романлар яратди, ўзбек адабиётида фантастика жанрининг асосчиси сифатида эътироф этилди. АҚШда нашр қилинган жаҳоннинг энг етук фантаст ёзувчилари ҳақидаги эициклопедияга ўзбек адабиётинииг вакили сифатида айнан унинг номи киритилгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.

Ушбу «Туташ оламлар. Икки жахон овораси» илмий-фантасгик романлари ёзувчининг энг сара асарларидан биридир. Мазкур китоб кенг китобхон оммасига мўлжалланган бўлиб, илмий-оммабоп ва илмий фантастик воқеалар ихлосмандларига ажойиб тухфа бўлади деган умиддамиз.