А.Навоий номидаги Сирдарё вилоят Ахборот-кутубхона марказидан фойдаланиш қоидалари

1. Умумий қоидалар

 

1.1. Ахборот-кутубхона маркази (АКМ) демократик инсонпарварлик, ҳаммабоплик, умуминсоний қадриятлар устуворлиги, фуқаролик, шахснинг эркин камол топиш принциплари асосида фаолият юритади.

1.2. АКМ хизматидан фойдаланиш бепул, АКМга аъзолик ва айрим хизмат турлари пуллик хизмат кўрсатиш усулида, белгиланган тартибда, тегишли қонуний ҳужжатлар асосида олиб борилади, унга хақ тўлаш миқдори АКМ директори томонидан белгиланади.

 

2. АКМнинг асосий вазифалари

 

2.1. Универсал ахборот-ресурсларнинг, миллий ва хорижий босма электрон нашрлар фондини шакллантириш, сақлаш ва очиб бериш.

2.2. Фойдаланувчиларга бошқа АКМ, АРМ ҳамда кутубхоналарда, шу жумладан хорижий АКМ, АРМ ҳамда кутубхоналарда мавжуд ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни олиш имкониятини яратиш.

2.3. Ахборот маҳсулотлари яратиш ва уларни худуддаги АРМларнинг фойдаланиши учун тақдим этиш.

 

3. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари

 

3.1. Қайси мамлакат фуқароси бўлишидан, ёшидан, ижтимоий келиб чиқишидан, қайси ташкилот ёки муассасада ишлашдан қатьий назар доимий ёки вақтинча АКМ хизмат кўрсатаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро  АКМдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

3.2. Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

  • АКМ фондидан вақтинча фойдаланиш учун ҳар қандай ҳужжатни олиш;
  • АКМнинг библиографик, маълумот-ахборот ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш;
  • АКМ томонидан ўтказиладиган оммавий ахборот тадбирларида қатнашиш.
  • Фойдаланувчилар АКМ фондидаги нодир ҳамда қимматбаҳо нашрлар ва ҳужжатлар, шунингдек, бир нусхадаги маълумотномаларни белгиланган тартибда ўқув залида фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

 

4. Фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

 

4.1. АКМга аъзо бўлиш  учун фойдаланувчилар паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни тақдим этадилар.

4.2. Фойдаланувчилар Абонемент ва кутубхоналараро абонемент секторидан 5 номгача бўлган ҳужжатларни 15 кун муддатга уйида фойдаланиш учун олиб кетиши ҳамда белгиланган муддатдан кечиктирмай қайтариши шарт.

4.3. Фойдаланувчилар АКМдан фойдаланиш учун олинган ҳужжатлар ва бошқа материалларни эҳтиёт қилишлари шарт.

4.4. Фойдаланувчи ҳужжатлар ва материаллар олишда уларни кўздан кечириши ва бирор-бир нуқсон аниқланган тақдирда бу ҳақда АКМ ходимига маълум қилиши керак.

4.5.  АКМ фондига зарар етказган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

4.6.  АКМ фондидан олинган ҳужжатлар ёки материалларни йўқотган ва улар ўрнини тўлдириб бўлмайдиган даражада зарар етказган фойдаланувчилар АКМ ходимлари томонидан белгиланган ҳужжат ва материаллар ёки уларнинг нусхаси билан алмаштириш, алмаштириш мумкин бўлмаган ҳолатда улар қийматининг 10 баробар миқдорида қоплашга мажбурдир. Бу миқдор йўқотилган ёки яроқсиз ҳолатга келтирилган ҳужжатнинг қийматидан келиб чиқиб ва амалдаги қонуний ҳужжатлар асосида АКМ мутахассислари ёки жалб этилган мутахассислар томонидан белгиланади.

4.7. Фойдаланувчилар АКМ биносида ички тартиб қоидаларига амал қилишлари, жимликни сақлашлари, атрофдагиларга халақит бермасликлари, уяли алоқа воситаларидан фойдаланилмасликлари ҳамда озиқ-овқат махсулотларини истеъмол қилмасликлари керак.

4.8. АКМдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун фойдаланувчилар АКМ маъмурияти томонидан белгиланган муддатга АКМдан фойдаланиш ҳуқуқидан махрум этилиши мумкин.

 

4. Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича АКМ мажбуриятлари

 

4.1. АКМ фондларидаги ҳужжатлар ва материалларни ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш.

4.2. Ахборот маҳсулотлари яратиш:

  • ахборотни таҳлилий қайта ишлаш;
  • маълумотнома-библиография аппаратини, шу жумладан электрон каталогни юритиш;
  • тавсиявий библиографик ва услубият қўлланмаларини ишлаб чиқиш.

4.3. АКМ  қуйидагиларга мажбурдир:

  • фойдаланувчиларга АКМ ва унинг ташқарисидаги барча ахборот ресурсларидан фойдаланиш учун имконият яратиш;
  • фойдаланувчиларнинг сўровларини ўрганиш ва максимал даражада қондириш;
  • кутубхоначилик, библиографик, ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатишни такомиллаштириш, шу мақсадда фойдаланувчилар билан ишлашнинг якка ва гуруҳли усулларидан фойдаланиш;
  • фойдаланувчиларга юксак маданий ва малакавий хизмат кўрсатишни таъминлаш, зарур ҳужжатлар ва материалларни қидириш ҳамда олишда зарур ёрдам кўрсатиш;
  • фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида уларга турли хил шаклдаги ахборот ташувчиларни тақдим этиш билан табақалаштирилган ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш;
  • зарур ахборотни қидириш ва ундан фойдаланиш жараёнида мустақилликни шакллантириш ва мустақил ўқиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам бериш;
  • фондларда зарур ҳужжатлар ва материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда қидириш ҳамда уларни Интернет, Зиёнет тизими орқали бериш;
  • оммавий тадбирларни юксак даражада ўтказиш;
  • АКМнинг ижобий имижи яратилишига кўмаклашиш, АКМнинг фондларини ва у томонидан кўрсатиладиган хизматларни реклама қилиш, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва уларнинг истакларига мувофиқ янги хизматлар ташкил этиш.