Ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада дунёнинг қайсидир бурчагида янгидан-янги инновацион технологиялар жорий қилинмоқда. Ахборот технологиялари тармоқларининг барқарорлашиши, такомиллашиши кун сайин янада шиддат билан тезлашаяпти. Бир қанча муддат олдин ҳаммани лол қила олган замонавий қурилмалар, бугунги кунга келиб одамлар учун оддий ҳолга айланиб қолмоқда. Бу албатта қувонарли ҳолат.

Шундай катта имкониятлар яратиб берилган замонамизда, биз ҳам бир жойда қотиб қолмаслигимиз ва бу имкониятлардан кенг кўламда фойдаланишимиз керак. Шу боисдан Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона маркази Ахборот технологиялари бўлими томонидан лойиҳалаштирилган  янги бир лойиҳани таклиф қилмоқчимиз.

Аввало, Бизнинг, Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона марказининг ҳар бир бўлимида махсус суръатлар жойлаштирилган бўлиб, ушбу суръатлар биз янги яратаётган андроид платформасида ишловчи илова дастур базасига киритилган бўлиб, бунинг учун хар бўлимга махсус логотип суръатлар танланган бўлади,  бўлимлар иш фаолияти акс эттирилган   суръатларга қаратилганда  дастур автоматик равишда ишга тушади ва мазкур бўлим  тўғрисида  маълумот  беради. Дастурдаги маълумотлар матн кўринишида намоён бўлади. Бундан ташқари дастурга киритилган маълумотлар матнли, аудио ва видео форматда бўлиши  мумкин. Ушбу дастур ахборот-кутубхона марказимизнинг расмий веб-сайтига боғланган бўлиб, дастур хақида йўриқнома ҳам кўрсатилган.

Бу дастурнинг қулайлик тарафлари шундан иборатки, дастур фойдаланувчилари ўзларини  қизиқтирган саволларга автоматик тарзда жавоб олиш имконига эга бўладилар. Бунинг учун фойдаланувчи илова дастурнинг фотокамерасини ўзи қизиқтирган бўлимда жойлаштирилган суръатига қаратса бўлгани. Бу дастурга буюк алломаларимиздан Алишер Навоий ва Сохибқирон Амир Темур суръатлари, таржимаи ҳоли ҳам киритилган. Дастур автоматик тарзда ушбу суръат қайси бўлимга тегишли эканлигини аниқлайди ва веб-сайтнинг махсус бўлимига  ўтказади.

Ушбу илова дастур кўпгина фойдаланувчиларнинг қизиқишига ва кутубхоначи ходимларнинг  иш самарасини оширишга имконият яратади. Чунки фойдаланувчи кўпгина саволларга автоматик тарзда жавоб олади ҳамда  кутубхоначи ходимларнинг иш фаолиятига ҳалақит бермаган ҳолда ўз вақларини тежайди.

Ушбу дастур ҳақидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона марказининг “Ахборот технологиялари бўлими”дан олишингиз мумкин.

Yuklab olish – Mobil Sayohat

мобильное приложение
мобильное приложение

мобильное приложение

мобильное приложение

мобильное приложение