null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
А ҲАРФИ

A — ўзбек кирилл алифбосининг биринчи ҳарфи. Унли, тил олди, лабланмаган товушни ифода этади (мас, арча, барча). 1929—39 й.ларда амалда булган ўзбек лотин алифбоси ва 1995 й.да қабул қилинган кейинги ўзбек лотин алифбосида биринчи ҳарф ҳам айни шундай.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Б ҲАРФИ

Б — ўзбек Кирилл алифбосининг иккинчи ҳарфи. Лаб ундош товушни ифодалайди, жарангли ва портловчи. Сўзда жарангсиз ундош олдида, сўз охирида жарангсиз (п) талаффуз этилади (мас: китобкитоп, ўқиб-ўқип ва ҳ.к.) – Баъзан м товуши б-н алмашинади (мас: буюм-муюм, байрам-майрам ва ҳ.к.).

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ч ҲАРФИ

Ч — ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма бешинчи ҳарфи. Тил олди, қоришиқ (т+ш), шовқинли, портловчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Ушбу ҳарф (товуш) сўзнинг бошида (чаман, чигит, чўл), ўртасида (аччиқ, кичик, сочиқ) ва охирида (ишонч, кеч, тинч) кела олади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Д ҲАРФИ

Д — ўзбек кирилл алифбосининг бешинчи ҳарфи. Тил олди, портловчи, жарангли ундош товуш. Сўз боши (дара, довон), ўртаси (буғдой, мадат), охири (обод, озод)да кела олади. Сўз охирида келганда «д» товуши жарангсизлашади ва «т» тарзида талаффуз этилади (мас, обод-обот, озод-озот ва ҳ.к.).

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Э ҲАРФИ

Э — ўзбек кирилл алифбосининг йигирма тўққизинчи ҳарфи. Тил олди, ўрта кенг лаблашмаган унли товушни ифодалайди. Ушбу унли сўзнинг барча ўрнида учраса ҳам, ёзувда ҳамма вақт Э ёзилавермайди: соф ўзбекча сўзларда ва бир қатор ўзлашмаларда Э сўз бошида фаол қўлланади (эртак, эшик, этажерка, электр),

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ф ҲАРФИ

Ф — ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма иккинчи ҳарфи; сирғалувчи, лабтиш, шовқинли жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Сўз боши (фойда, фуқаро, футбол), ўртаси (офтоб, ҳафта, шифер) ва охири (алиф, такаллуф, шараф) да кела олади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Г ҲАРФИ

Г — ўзбек Кирилл алифбосининг тўртинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, портловчи, жарангли ундош. Сўз боши (гул, гўзал), ўртаси (югур, эгар), охири (барг, тонг)да келади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ғ ҲАРФИ

Ғ — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз тўртинчи ҳарфи. Чуқур тил орқа, шовқинли, сирғалувчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Қўлланишига кўра унча фаол эмас, лекин ҳар қандай ундош ва унли билан ёнма-ён келади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ҳ ҲАРФИ

Ҳ — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз бешинчи ҳарфи. Бўғизда ҳосил бўлувчи, сирғалувчи, жарангсиз ундошни ифодалайди. Қўлланишига кўра, унча фаол эмас, асосан, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзларда ёзилади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
И ҲАРФИ

И — ўзбек кирилл алифбосининг ўнинчи ҳарфи. Тил олди, лаблашмаган, тор унли товуш. Тилнинг бўйлама ҳолатига кўра олд қатор ҳамда орқа қатор и турларига эга (бу ҳол имлода акс этмаган).

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ж ҲАРФИ

Ж — ўзбек кирилл алифбосининг саккизинчи ҳарфи. Ундош, жарангли, тил олди, портловчи товуш. Сўз бошида (жийда, жар, жайран), ўртасида (гижда, ажрим) ва сўз охирида (бож, тож) кела олади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
К ҲАРФИ

К — ўзбек кирилл алифбосининг ўн иккинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, жарангсиз, портловчи ундош товуши. Сўз боши (кўл, кўз), ўртаси (тулки, укки) ва охири (тилак, билак)да келиши мумкин.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Л ҲАРФИ

Л — ўзбек кирилл алифбосининг ўн учинчи ҳарфи. Сонор, сирғалувчи, жарангли, тил олди ундоши. Сўз боши (лаб, лавлаги), ўртаси (бола, балиқ, булоқ) ва охири (кўл, қўл)да кела олади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
М ҲАРФИ

М — ўзбек кирилл алифбосининг ўн тўртинчи ҳарфи. Икки лабнинг жипслашувидан ҳосил бўладиган портловчи жарангли бурун товуши. Сўз бошида (мактаб, мухбир), ўртасида (мамлакат, сумалак), охирида (қалам, салом) кела олади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Н ҲАРФИ

Н — ўзбек кирилл алифбосининг ўн бешинчи ҳарфи; тил олди, бурун, сонор, портловчи, жарангли ундош товушни ифодалайди. Сўз боши (най, новда, нон), ўртаси (анор, ғунча, қанот) ва охири (боғбон, ўтин, тугун) да кела олади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
О ҲАРФИ

О — ўзбек кирилл алифбосининг ўн олтинчи ҳарфи. Тил орқа, кенг, лаблашмаган (шеваларда бир қадар лаблашган) унли фонемани ифодалайди.

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ў ҲАРФИ

Ў — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз иккинчи ҳарфи. Тил орқа, ўрта кенг, лаблашган унли товушни ифодалайди (ушбу унлининг маъно фарқловчи тил олди варианти ҳам айни шу ҳарф билан ифодаланади, яъни алоҳида белгига эга эмас).

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
П ҲАРФИ

П — ўзбек кирилл алифбосининг ўн еттинчи ҳарфи. Лаблаб, портловчи-шовқинли, жарангсиз ундош товушни ифодалайди.

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Қ ҲАРФИ

Қ — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз учинчи ҳарфи. Чуқур тил орқа, шовқинли, портловчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди.

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
С ҲАРФИ

С — ўзбек Кирилл алифбосининг ўн тўққизинчи ҳарфи. Тил олди, сирғалувчи, шовқинли, жарангсиз ундош фонемани ифодалайди.

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ш ҲАРФИ

Ш — ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма олтинчи харфи. Тил олди, сирғалувчи, шовқинли, жарангсиз ундош товушни ифодалайди.

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Т ҲАРФИ

T — ўзбек Кирилл алифбосининг йигирманчи ҳарфи. Тил олди, портловчишовқинли, жарангсиз ундош товушни ифодалайди.

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ц ҲАРФИ

Ц — ўзбек кирилл алифбосининг йигирма тўртинчи ҳарфи. Тил олди, қоришиқ ( + ), шовқинли, портловчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди.

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
У ҲАРФИ

У — ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма биринчи ҳарфи; нутқ товушлари тизимида лаблашган, тор, тил орқа унлини, шунингдек, алоҳида сўзни — кишилик ёки кўрсатиш олмоши ҳисобланган У сўзини ифодалайди.

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
В ҲАРФИ

В — ўзбек кирилл алифбосининг учинчи ҳарфи. Бу товуш ҳарф талаффузида ўпкадан чиқаётган ҳаво товуш пайчаларини тебрантириб, оғиз бўшлиғи opқали икки лаб орасидан сирғалиб ўтади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Х ҲАРФИ

X — ўзбек кирилл алифбосининг йигирма учинчи ҳарфи. Чуқур тил орқа, сирғалувчи, шовқинли, жарангли ундош товушни ифодалайди.

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Й ҲАРФИ

Й — ўзбек кирилл алифбосининг ўн биринчи ҳарфи. Жарангли, тил ўрта, сирғалувчи ундош товуш. Сўз боши (йўл, йиғ), ўртаси (кейин, кийим) ва охири (тўй, сарой)да кела олади.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Е ҲАРФИ

E — ўзбек-кирилл алифбосининг олтинчи ҳарфи. «Й» ва «э (е)» товушлари бирикмасини ифодалайди (мас, йетти).

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ё ҲАРФИ

Ё — ўзбек кирилл алифбосининг еттинчи ҳарфи. Ўзбек адабий тилида ёлашган унли бўлиб, «й» ва «о» товушлари бирикмасини ифодалайди.

 

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
Ю ҲАРФИ

Ю — ўзбек кирилл алифбосининг ўттизинчи ҳарфи. Ўзбек адабий тилида тил ўрта, сирғалувчи й ундоши билан тил орқа, лаблашган у унлиси бирикмасини (йу) ифодаловчи графема.

 

 


null
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
З ҲАРФИ

З — ўзбек-кирилл алифбосининг тўққизинчи ҳарфи. Тил олди, сирғалувчи, жарангли ундош товуш. Сўзнинг боши (зар, зарур), ўртаси (озиқ, чизиқ), охирида (куз, туз) кела олади.